UzBAT
„УзБАТ“ – (русча: „УЗБАТ А. О.“, инглизча: „УЗБАТ А. О“) – миллионлаб ўзбек истеъмолчиларига тамаки ва никотинли маҳсулотларни тақдим этувчи мултикатегорияли Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси[1]. БАТ компанияси Ўзбекистон бозорига 1994-йилда кириб келган ва 1000 дан ортиқ ходимга иш ўринлари яратиб берган. Ўзбекистонга БАТ 400 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестициялари киритган.
| Тури | Аксиядорлик жамияти |
|---|---|
| Ишга тушган санаси | 1994-йил |
| Жойлашуви |
|
| Раҳбарият | Гадайбаев Темур |
| Саноат | Тамаки ва никотин махсулотларини ишлаб чиқариш |
| Ходимлар сони | ▲ 55 000 |
| Тил(лар)и | ўзбек, рус, инглиз |
| Вебсайти | бат.уз |
„БАТ Узбекистан“ портфелига Кент, Палл Малл, Ротҳманс, Луcкй Стрике, Дунҳилл каби анъанавий никотин маҳсулотларининг машҳур халқаро брендлари, шунингдек, янги авлод маҳсулотлари – гло қиздирилган тамаки тизими, Нео қиздирилган тамаки стиклари, Вусе вапелари ва ВЕЛО никотинли снюс киради.
2023-йилнинг 15-декабрига кўра „УзБАТ“ аксиядорлик жамиятининг устав фонди 75,018 млрд сўмни ташкил этади[2]
Тарихи
1994-йил 20-июнда ёпиқ аксиядорлик жамияти шаклидаги „УЗБАТ А. О.“ ҚК Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 309-сонли қарори билан ташкил этилган[3].
1998-йил 28-апрел куни УЗТАБАКнинг аксиядорлари ушбу корхонанинг номини „УЗБАТ А. О“ деб ўзгартиришган.
2005-йил 21-май куни „УЗБАТ А. О“ ҚК Аксиядорларнинг йиллик умумий йиғилишида „УЗБАТ А. О“ ҚК ёпиқ аксиядорлик жамиятидан „УЗБАТ А. О“ ҚК очиқ аксиядорлик жамиятига айлантирилган.
1997-йил Самарқанд сигарет заводи (ССФ) ишга туширилди.
1998-йил Ургут ферментация заводини (УФЗ) модернизация қилинган.
2009-йил БАТ Узбекистан Ажойиб бизнес ютуқлари ва Бритиш Америcан Тобаccо компаниялар гуруҳи стратегиясини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун „Олтин Барг“ мукофоти билан тақдирланган. Шунингдек, БАТ Узбекистаннинг БАТ гуруҳида дунёдаги энг яхши компания сифатида тан олинишиган.
2019-йил БАТ Узбекистан компанияси Европанинг Топ Эмплоер институти томонидан тўртинчи маротаба „Топ Эмплоер“ („Энг яхши иш берувчи“) сертификати билан тақдирланган[4].
2020-йил Компаниянинг „Бритиш Америcан Тобаccо Узбекистан“ бренди „БАТ Узбекистан“ сифатида янгиланди.
Филиаллари
- АЖ „УЗБАТ А. О.“ ҚК Самарқанд Бўлими – „Самарқанд Сигарет Фабрикаси“;
- АЖ „УЗБАТ А. О.“ ҚК Ургутдаги Бўлими.
Раҳбарият
| Ф.И.Ш | Лавозими |
|---|---|
| Гадайбаэв Темур Уткурович | Бош директор |
| Красовский Сергей Геннадевич | Юридик ва корпоратив боълимни директори |
| Хусаинов Улугбек Анварович | Сотувлар боъйича бош менежер |
| Трофимов Иван Владимирович | Савдо белгиларини активлаштириш боъйича бош менежер |
| Салак Михаил Константинович | Савдо маркетингини активлаштириш боъйича бош менежер |
| Марченко Олег Игоревич | Молия боълими директори |
| Хасанова Комила Миртахировна | Ходимлар билан ишлаш боълими директори |
| Патрик Бежжани | Самарқанд бўлими директори |
Манбалар
- ↑ „Компания ҳақида“. бат.уз. Қаралди: 7-июн 2024-йил.
- ↑ „“УЗБАТ А.О.” ҚК АЖ Устави. Аксиядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг 2022-йил 27-майдаги қарори билан тасдиқланган таҳрирдаги“. бат.уз. Қаралди: 7-июн 2024-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1996 й. 40-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 309-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори“. кадровик.уз. «НОРМА» МЧЖ. Қаралди: 7-июн 2024-йил.
- ↑ „БАТ Узбекистан "Топ Эмплоер 2022" мукофотига сазовор бо'лди.“. бат.уз. Қаралди: 7-июн 2024-йил.