Уззол (араб. — пастга сакраш, тушиш) — Ўн икки мақом ва Шашмаком таркибида маълум шўба номи. Унда куй ҳаракатида 4 — 5 погона пастга қўққисдан сакраш (тушиш) рўй беради. У.нинг дастлабки куй тузилиши ҳақида маълумот йўқ. Мусиқа рисолаларида унинг квинта диапазонидаги товуш қаторигина келтирилган. Шашмақомда Бузрук мақомининг биринчи гуруҳ шўбалари орасида "Талқини У.", "Насри У." номли шўбалар ва "Уфари У." қисми мавжуд. Улар жуда ёкимли ва жозибали ашула йўллари бўлиб, бошланиш жумласида куй квартагача пастга сакрайди. Хоразм макрмларида эса бу ҳаракат погонамапоғона туширилади. У. шўбалари ва уфари даромад, миёнхат ҳамда туширим қисмларидан таркиб топган, 3 турли дойра усулида ижро этиладиган бир хил ашула йўлидир. У. намуд сифатида ҳам кўпучрайди. Намуди У. Бузрук ва Рост макрмларининг турли шўбаларида, шунингдек, йирик шаклдаги мумтоз куй ва ашулаларда, бастакорлар ижодида ҳам кенг қўлланган. Уйғурларда Ўзҳол деб номланиб, куй тузилиши Шашмакрмдаги У.дан бутунлай фарқ қилади.