ВҲЕМТ рамзи.

ВҲЕМТ ("веҳемент" деб талаффуз қилинади[1]), ёйилмаси Волунтарй Ҳуман Эхтинcтион Мовемент - инглизчадан Инсониятни Йўқотиш Кўнгиллилар Ҳаракати деб таржима қилинади, инсониятни буткул йўқ қилишга даъват этувчи ҳаракатдир.

Асосий ғоялар

ВҲЕМТ ортида туган асосий ғоя Ер сайёраси одамлар таъсирида барбод бўлмоқда, сайёра одамларсиз экологик мувозанатга келади, деган ишончдир; ечим тариқасида одамлар кўпайишини тўхтатиш фикри илгари сурилади.[2] Бироқ ҳаракат аъзолари бировни ўлдириш, ёки худкушлик қилишни таклиф этишмайди[3]. Бу уларнинг "Кўп яшайлик ва ўлиб битайлик" деган шиорида акс этган[4].

Тарих

ВҲЕМТ асосчиси ва раҳбари (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-07-16 санасида архивланган) сифатида Лес У. Книгҳт исмли шахс кўрсатилади; у шинингдек ВҲЕМТ.орг сайтига эгалик ҳам қилади.

Қўллаб-қувватловчилар

ВҲЕМТ ўз қўллаб-қувватловчиларини икки гуруҳга бўлади:

  • "Кўнгиллилар" - ВҲЕМТ ғоясига содиқ қолиб, (бошқа) бола кўрмасликка аҳд қилганлар.
  • "Қўлловчилар" - одамзотни буткул қиришга қарши, лекин аҳоли ўсиши суръатларини пасайтиришга розилар.

ВҲЕМТ ҳаракати қўллаб-қувватловчиларини ушбу икки гуруҳдан қайси бирига оид эканлигини айтишга мажбурламайди.[5]

Танқид

ВҲЕМТ'ни танқид қилувчилар унинг ўз ғояларини фақат Интернет орқали, яъни асосан ривожланган мамлакатларда яшовчиларга етказишларини таъкидлашади. Ваҳоланки, бундай мамлакатларда туғилиш суръати шундоқ ҳам суст, кўп бола кўрадиганлар одатда қолоқ мамлакатларда яшаб, интернетга уланишга имконсиздирлар. Бироқ, ВҲЕМТ'га кўра [манба керак], ривожланган мамлакатлар дунё ресурсларини кўпроқ истеъмол қилишади.

Яна бир танқид шундай дейди: одамлар ҳам Ер биосферасининг қисмидирлар, шунинг учун уларни ҳам ҳимоялаш керак. Одамларни йўқотиш Ерга зарар келтириш демактир, дейишади танқидчилар.

Бошқа бир танқид одамлар Ер сайёрасига ВҲЕМТ кўрсатадиган даражада зарар келтиришмаслигини таъкидлайди.

Шунингдек

Ҳаволалар

Иловалар

  1. ↑ ҳттп://www.вҳемт.орг/абоутвҳемт.ҳтм
  2. ↑ архив нусхаси, 2008-05-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-08-15
  3. ↑ ҳттп://www.вҳемт.орг/деатҳ.ҳтм
  4. ↑ ҳттп://www.вҳемт.орг/
  5. ↑ ВҲЕМТ'га қандай қилиб қўшилса бўлади