Vabo
Вабо (чолера) – ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий аҳволнинг оғирлашуви ва организмнинг сувсизланиши билан давом этадиган ўткир инфексион касаллик; ўта хавфли ичак касалликларидан бири ҳисобланади.
| Вабо | |
|---|---|
|
Сканер қилувчи элеcтрон микроскоп Вибрио чолераэ (вабо вибриони) тасвири | |
| КХК-10 | А00 |
| КХК-9 | 001 |
| МедлинеПлус | 000303 |
| эМедиcине | мед/351 |
Тарихи
Вабо дастлаб (1816-йил) Ҳиндистонда – Ганг дарёси водийсида пайдо бўлган; у ерда турмуш шароити оғир бўлганлиги учун аҳолининг бир қисми бошқа давлатларга кета бошлайди. Натижада Вабо Европага, кейинчалик бутун дунёга, чунончи Бирма (1819), Ява ва Борнео ороллари, Хитой (1820), Эрон (1821), Япония ҳамда Россияга (1822) тарқалади. 1823-1925-йилларда Россияда Вабо эпидемияси 55 марта қайд қилинган. Туркистон ўлкасига, асосан, Афғонистон ва Эрондан ўтган вабонинг классик вабо ва Эл-Тор Вабоси деган 2 тури бор. Шунга кўра, Вабо микроби (вибрион деб аталади) классик вабо вибриони ва ЭлТор вибриони деб аталадиган икки хилга ажратилади. Классик вабо вибрионини 1883-йил Р-Кох, Эл-Тор вабо вибрионини эса 1906-йил Синай Гоцҳлих ядросида топган.
Вабо микроби
Вабо вибриони салгина букилган ва икки учи юмалоқланган таёқча бўлиб, бўйи 1,5-4 мк ва эни 0,2-0,4 мк вабо вибриони дарё сувида 18 кундан 5 ойгача, музда бир неча ой, ариқларда бир неча кун, денгиз сувида икки ҳафта, совуқ вақтда нажасда бир неча ой, ахлат чуқурларида 3 ойгача, ички кийимларда 2 ой, қум тупроқда бир неча ой, сув ҳавзаларида 15-30 кун, сут ва ёғда бир ойгача, картошкада 2 ҳафтагача, ҳўл мевада бир неча кунгача, пивода 3 соатдан 5 кунгача тирик туради. Дезинфексияловчи моддалар вибрионни тез ўлдиради. Сув қайнатилганда ҳам вибрион тез ўлади. 1960-йил гача бўлиб ўтган вабо эпидемияларининг деярли ҳаммасига классик вабо вибриони сабаб бўлган.
Клиникаси
Классик вабо оғир утиб, бемор ётиб қолади, касаллик белгилари (тез-тез ич кетиши, қусиш, шунинг натижасида организмнинг сувсизланиши, шунингдек температура пасайиши, мускулларнинг тиришиши ва интоксикациянинг бошқа белгилари, юрак уришининг сусайиши) аксари рўйирост кўринади, шунга кўра касаллик вабо бошланиши биланоқ тез аниқланганида, вабонинг тарқалиши чекланади. Эл-Тор вабоси эса аксари енгил ўтади. Вабо белгилари бўлмагани ҳолда вибрионларни ташиб юрадиган кишилар кўпроқ учрайди, шу боис Эл-Тор Вабосини аниқлаш классик Вабони аниқлашга нисбатан қийинроқ, шунинг учун Эл-Тор вабосининг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга ўтиш ва кенг тарқалиш имкониятлари катта.
Вабо вибриони беморнинг ахлати, қусуғи, баъзан сийдиги билан ташқарига чиқади. Вибрионлар тушган сув ва озиқ-овқатни истеъмол қилиш натижасида вабо юқади. Меъда шираси вибрионларни ўлдиради, аммо сув кўп ичилганда ёки меъда шираси камроқ бўлганда вибрионлар меъдадан ингичка ичакка ўтиб, купаяди. Вибрионларни пашша ҳам тарқатади. Пашша ахлатга қўнганда вибрионларни қорнига ва оёқларига илаштириб олиб, озиқ-овқатга ва ичимлик сувга юқтириши мумкин. Беморни парвариш қилувчилар ва вибрион ташувчилар (организмида вабо вибрионлари бўлсада, оғримаётган кишилар) ҳам касаллик тарқалишига сабаб бўла олади. Вабо ювуқсиз қўл, кир кийимбош ва парвариш буюмлари орқали ҳам юқади. Вабо вибрионлари тушган сувни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан Вабо эпидемиялари қисқа вақтда кўп аҳолини касаллантиради. Эл-Тор вабоси асосан шу йўл билан тарқалади (айниқса қишлоқ жойларда). Табиий шароит (ёзнинг жуда иссиқ келиши) ва аҳоли миграцияси (денгиз бўйидаги шаҳарларга езда кўплаб аҳолининг дам олишга келиши) санитария аҳволига путур етказиб, вабонинг тарқалишига имкон беради. Вабонинг типик (алгид) формаси 2-3, баъзан 5 кунлик инкубацион даврдан кейин ўзига хос белгилар билан бошланади: ич тез-тез ва кўп келади, бемор қусади, температураси пасаяди (35-34° гача), мускуллари тиришади, юрак уриши сусаяди. Организм сувсизлангани учун беморнинг кўзлари киртаяди, бадани кўкаради, териси буришиб қолади, ёпишқоқ тер босади. Бемор шу аҳволда бир неча кун ётгач ич кетиши ва қусиш босилиб, соғая бошлайди. Вабонинг ич сурмайдиган ва қустирмайдиган оғир („қуруқ“) формасида бемор талвасага тушиб, ўзига келмай, бир неча соатда ўлиб қолади. Замбуруғ, мишякдан заҳарланиш, шунингдек овқатдан бўладиган токсикоинфексиялар ҳам баъзан вабога ўхшаб кечишини назарда тутиш лозим. Бемор, албатта, касалхонада даволанади.
Олдини олиш
Чет эллардан вабо ўтиб қолмаслиги учун давлат чегараларида санитария муҳофазаси чоралари кўрилади, аҳоли яшайдиган жойларни, шунингдек оқова сувларни тозалаш, сув ҳавзаларини санитария аҳволини ҳимоя қилиш, сув таъминоти, озиқ-овқат ва умумий овқатланиш корхоналари мунтазам назорат қилинади, пашша йўқотилади, санитария-гигиена чора-тадбирлари кучайтирилади. Юқорида кўрсатилган тадбирлардан ташқари, сув ва озиқовқатни юқумсизлантириш ва шахсий гигиенанинг аҳамияти катта. Вабо вибриони чидамсиз бўлгани учун сувни қайнатиб, масаллиқларни обдон пишириб, уларни вабо вибрионларидан халос қилиш лозим. Вабо аниқланган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигига дарҳол хабар берилади, бемор албатта касалхонага ётқизилади, касаллик топилган жойда дезинфексия, дезинсексия ва карантин чора-тадбирлари амалга оширилади. Беморга яқин юрган кишилар 5 кунлик карантинга олинади ва тиббий кўрикдан ўтказилади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра ҳозир вабо касаллиги кузатилганда карантин қўлланилмайди.
Даволаш
Даво организмнинг сув-туз маромини ростлаш, қон, плазма, физиологик эритма, Рингер эритмаси, трисол, дисол, ацесол, хлосол, реомакродекс ва бошқа эритмаларни тўхтовсиз қуйиш, антибиотиклар бериш, организмнинг умумий аҳволини яхшилаш чораларини кўришдан иборат.
Адабиётлар
- Жуков-Вережников Н. Н., Мусабаев И. К.,Завялова Н. К., Клиника, лечение и профилактика холери, Т., 1966.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ҳттпс://мймедиc.уз/касалликлар/инфекцион/вабо/
Шоносир Шоваҳобов.
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |