Vad
Вад — псиломелан гуруҳига мансуб минерал. Сувли МпО2 нинг тупроқли ва қурумли агрегатларининг умумлашма номи. Марганес ва б. элементлар (Са, Мг, Фе, СО ва б.) оксидларининг кукунсимон аралашмаси. К, Ва, Си, Зн, Фе, Пб, W, Ли, CО, Ни қўшимчалари миқдори ўзгарувчан. Турли номларда (марганесли қурум, марганесли тола ва б.) тавсифланган. Шартли кимёвий формуласи МпО2 -п Н2О. Аморф. Струк-турасиз, гоҳо юпқа толасимон, йўл-йўл ёки тангачасимон, кукунсимон ва дендрит шаклида учрайди. Ранги қора, қўнғир-қора. Псиломеланнинг юмшоқ тури ҳам В. дейилади. Қаттиклиги 1—4, гоҳо 6,5. С. оғ. 2,8—4,4. Тури кўп. Асосийлари балчиқ В., асболан, лампадит ва бошқакар. Турли марганесли минералларнинг нураш маҳсулоти сифатида табиатда кўп тарқалган. Чўкинди марганес рудалари таркибига киради. Денгиз ва кўл ости чўкиндиларида ҳам ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Олмалиқ, Лочинхона, Лашкарак ва б. конларда учрайди. Шунингдек Тожикистон, РФ (Урал тоғлари) ва б. жойларда топилган. Марганес, кобалт ва рух олинадиган руда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |