Richard Wagner
| Ричард Wагнер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
22-май 1813-йил |
| Вафоти |
13-феврал 1883-йил (69 ёшда) Венеция, Италия |
Wилҳелм Ричард Wагнер (Вилгелм Рихард Вагнер, одатда биринчи исмисиз айтилади — шунчаки Ричард Wагнер; 22 май, 1813, Лейпсиг — 13 феврал, 1883, Венеция) — немис опера бастакори, дирижёр, драматург (ўз опералари либреттоларининг муаллифи), файласуф, револуциячи.
ВАГНЕР (Вагнер) Вилгелм Риҳард (1813.22.5, Лейпсиг - 1883. 13.2, Венесия) — немис композитори, дирижёр, мусиқа ёзувчиси, опера ислоҳот-чиси. Вюрсбургда хормейстер (1833), Магдебург, Кенигсберг, Рига, Дрезден театрларининг му-сиқа раҳбари (1834-49). 1849-йил ги Дрезден қўзғолонида қатнашга-ни учун 13-йил га сургун қилинган. Кейинчалик асо-сан Швейсария ва Бавария (Мюнхен, Байрейт) да яшаб, ижод билан шуғул-ланган, дирижёр сифатида кўпгина Европа мамлакатларида гастролда бўлган. Байрейт опера театрини ташкил этган (1876). Дастлабки асарлари ("Парилар", 1834; "Голландиялик учар", 1841; "Тангейзер", 1845) да немис романтик опера (К. М. Вебер) анъ-аналарини давом эттирган. "Лоэнгрин" операсида (1848) янги услубга бурилиш намоён бўлган. Кейинги асарлари ("Тристан ва Изолда", 1859; "Нибелунг узуги" тетралогияси, 1856—74; "Парсифал", 1882) да тугал ария, ансамбл, хор ва балет саҳналаридан воз кечиб, улар ўрнига эркин шаклдаги мусиқий монолог ва диалогларни киритган. Шунингдек, оркестрнинг мусиқий ифодавийлигига алоҳида аҳамият берган, унинг бадиий вазифалари доирасини кенгайтириб, операдаги мусиқий драматик кескинликни кучайтирган. В. нинг опера ислоҳоти дунё, хусусан ўзбек композиторлари ижодига таъсир қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |