Vajd
Важд (араб.الوجد - топмоқ, ҳис қилмоқ) - суфийларнинг ҳолдаги тарзини ифодаловчи атама. У кенг ма’нода «тўлқинланиш, мавжланиш, қизиш», «кучли севги, интилиш», «шодлик, хушчақчақлик, жазава» каби тушунчаларни англатади.
Важд безовта қилувчи нарсанинг зикри, хавотирли хавф, хатога танбеҳ, латиф сўзлашув, фойдали ишорат, ғайбга шавқ, бой берилган нарсага афсус, ўтган нарсага надомат, бирор ҳолга жалб қилиниш, вожиб ишга чақириқ ёки сиррий муножот, охират ҳолларидан бирининг ма’носини кўриш кашфи вақтларида юзага келадиган кайфият ўзгариши. Унга яқийннинг руҳи ва зикрнинг сафоси (софлиги) билан шоҳид бўлинади, чунки у ҳушёрлик ва огоҳликдир.
Важд қалбнинг қулоғи ва кўзи ҳам дейилади. У сукрга ҳам ўхшатилади. Воситийга кўра важднинг мақомлари тўртта: унутиш (зуҳул), сўнг ҳайрат, сўнг сукр, сўнг саҳв. Нурийга кўра, важд сирларда пайдо бўлган аланга, шавқ пайти келувчи ва ундан а’золар ё шодлик ёки маҳзунлик туфайли изтиробга тушадиган воридотдир. Важд заволга, ма’рифат эса саботга яқин бўлиб, завол бўлмайди. Важд суфийларда тўсатдан келади. У келгунича нималиги билинмайди. Орифлар наздида важд Аллоҳни танишда топиладиган азиз бир завқдир. Важднинг ҳақиқати муроднинг ҳосил бўлишидир. Абу Нажиб Суҳравардий ва Абу Ҳафс Суҳравардийларга кўра, важд ботин сифатлари сиридир, худди тоат зоҳир сифатлари сири бўлганидек. Зоҳир сифатлари ҳаракат ва сукун, ботин сифатлари эса аҳвол (ҳоллар) ва ахлоқдир[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.