Вакил — ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосан ваколатга эга бўлган шахс. у тузган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади(ЎзР ФКнинг 129-моддаси). Вакилнинг шахсан ўзи эса, битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. Кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунларда назарда тутилган битимларни вдсддакил орқали тузишга йўл қўйилмайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси