„Валаднома“ — Жалолиддин Румийнинг ўғли Султон Валаднинг асари. „Ибтидонома“ деб ҳам аталади. Ҳаким Саноийнинг „Ҳадиқат ул-ҳақиқа“ достони вазнида 1290-йилда маснавий шаклида ёзилган. Ҳажман 10 минг байтдан иборат. Асарда муаллиф ўзининг жисмоний ҳаёти, отасининг руҳоний ҳаёти, Шамс Табризий, Салоҳиддин Заркуб, Ҳисомиддин Чалабий каби орифларнинг мақомотини баён қилади. Алишер Навоий ушбу асарни "Насойим ул-муҳаббат"да Султон Валадга бағишланган бобда тилга олади[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”. 
  3. ↑ „Султон Валад Баҳоуддин Муҳаммад“. 2023-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-январ.