Валбжих — Полшанинг жануби-ғарбидаги шаҳар, Валбжих воеводалигида. Аҳолиси 141 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Т. и. тугуни. Қуйи Си-лезия тошкўмир ҳавзасининг қад. маркази, ХИВ асрдан кокс ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (оғир машинасозлик, асосан кончилик жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган), кимё, тўқимачилик, чинни, ойна-шиша саноати корхоналари бор. Йирик иссиқлик электр стансияси курилган. В. яқинида Шчавно-Здруй тоғ балнеологик иқлим курорти жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан Янги Двур қалъаси (ХИВ аср) қолдиклари сақланган. Кончилик музейи ва б. бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил