Valday qirlari
(Valdaydan yoʻnaltirildi)
Валдай қирлари, Валдай — РФ Европа қисмининг шим.-ғарбидаги қирлар. Узунлиги 600 км. Валдай қирларидан Волга, Даугава, Ловат, Мета, Сяс, Молога ва б. дарёлар бошланади. Энг баланд жойи — 343 м (Сна дарёсининг юқори оқимида). Валдай қирлари палеозойнинг оҳактош, сланес ва мергелларидан таркиб топган; бу туб жинслар шим.-ғарбда очилиб қолган ва Илмен паеттекислиги устидан тик кўтарилиб туради. Валдай қирларининг ер юзаси ўрқир, марказий қисмида кўл ва ботқокликлар бор. Торфли ботқоқ, кўл ва игна баргли ўрмонлар орасидаги камбар ерларда деҳқончилик қилинади. Туризм ривожланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |