Valensiya (shahar)
(Valenciadan yoʻnaltirildi)
Валенсия — Испания шарқидаги шаҳар. Валенсия тарихий вилояти ва провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 753 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Турия дарёсининг Ўрта денгизга қуйилиш жойидаги порт. Халқаро аэропорт бор. Темир йўл тугуни. Саноати асосан к,, х. маҳсулотларини қайта ишлаш ва четга чиқариш билан боғланган. Машинасозлик, кемасозлик, тўқимачилик, ёғочсозлик, кимё саноати корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Валенсияда араб ва испанларнинг ўрта аср меъморий ёдгорликлари сақланган: собор (ХИИИ—ХИВ асрлар), Агуас саройи (барокко услубида. ХВИИИ-аср) ва б. Шаҳарда санъат, керамика музейлари, ботаника боғи ва университет (ХВИ аср) бор. В.га мил. ав. ИИ асрда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |