Валентин Иванович Жмакин (1928.5.3, Горкий вилояти) — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1944—48), Москва амалий безак санъати институти (1948—52) ва Бадиий саноат олий ўқув юрти (1952—54)да таълим олган. Ж. асарлари ўзбек халқи ҳаётидаги муҳим воқеаларни акс эттиргани билан диққатга сазовор, уларда образлар ёрқин бўёқларда, жонли ифодаланган. "Паранжи ташлаган аёл" (1957), "Ангрен ГРЕС қурилиши" (1958), "Индустриал Ўзбекистон" триптихи (ҳамкорликда, 1957—60), "Ҳамза" (1960), "Ҳовли" (1970), "Эшелонлар" (1985) ва б. картиналар, шунингдек, Тошкентдаги жамоат биноларига ишланган намоёнлар ва маҳобатли безак санъатига оид асарлар муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил