Валентин Григоревич Распутин (1937.15.3, Иркуцк вилояти УстУда қишлоғи — 2015.14.3, Москва) — рус ёзувчиси. Иркуцк университетининг тарихфилол. факултетини тугатган (1959). Дастлабки ҳикоялар тўплами — "Лешкадан сўрашни унитибман" (1961). "Нариги дунёнинг одами" (1965), "Айиқ териси сотилади", "Осмонга яқин ўлка", "Янги шаҳарлардаги гулханлар" (1966), "Василий ва Василиса" (1967) сингари ҳикоя ва очерклар тўпламлари муаллифи. "Мария учун пуллар" (1967), "Сўнгги муддат" (1970), айниқса, "Яша ва ёдда тут" (1974) қиссалари рус адабиётида ўзига хос ўрин тутган. У ижодининг дастлабки даврида тайгада яшовчи кишиларга хос романтикани тасвирлашга, улар иродасини ва табиат билан уйғунлигини кўрсатишга кўпроқ мойил бўлган бўлса, кейинчалик кучли кишилар ҳарактерини яратиш, уларнинг мураккаб руҳий оламини, улар билан жамият ўртасидаги зиддиятларни очиш, уларнинг жамият ва табиат билан курашдаги матонатини кўрсатишга интилган. Р.нинг "Матёра билан видолашув" (1976) ва "Ёнғин" (1985) асарлари янги рус насри тараққиётида муҳим воқеа бўлди. Р.нинг сўнгги асарлари ўзбек тилига таржима этилган.

Манбалар

  • Избранниэ произведения, т. 1—2, М., 1984-85.