Valentin Ulomov
Валентин Иванович Уломов (1933-йил 7-январ, Тошкент – 2017-йил 6-июн, Москва) – геофизик, сейсмолог. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1984), физика-математика фанлари доктори (1974), профессор (1982).
| Валентин Уломов | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-январ 1933-йил |
| Вафоти |
6-июн 2017-йил Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Валентин 1933-йил 7-январда Тошкентда таваллуд топган. 1955-йилда Ўрта Осиё политехника институтининг кончилик факултетини фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1959-йилдан Тошкент сейсмостансиясининг кичик илмий ходими, кейинчалик бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 1960-йилдан – ЎзССР ФА Геология ва геофизика институти директорининг ўринбосари, 1966-1985-йилларда Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Сейсмология институти директорининг ўринбосари бўлиб фаолият юритган. Шу билан бирга 1990-йилгача Тошкент сейсмология обсерваториясида фаолиятини давом эттирди.
Уломов 1964-йил СССР ФА Ер физикаси институтида (Москва) „Ўрта Осиёнинг жануби-шарқидаги ер қобиғининг чуқур тузилишини сейсмологик маълумотлар бўйича ўрганиш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва физика-математика фан номзоди илмий даражасини олди. 1974-йилда „Зилзилани башорат қилиш муаммоси билан боғлиқ ҳолда Ўрта Осиёда ер қобиғининг чуқур тузилиши ва динамикасини тадқиқ этиш“ докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1964-йилда Тошкентда Ўрта Осиё ва Қозоғистон сейсмик кузатувлар марказини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва мазкур марказга 15 йил раҳбарлик қилди. 1966-йилда эса Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институтини ташкил этди. 1984-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси бўлди[1].
Уломов 1990-йил декабрдан Ер физикаси институтида (Москва) континентал сейсмиклик лабораторияси мудири бўлиб, 2004-йилдан эса бош илмий ходим бўлиб ишлади. 1995-йил феврал ойида Ню-Ёрк Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Валентин Иванович 2017-йил 6-июн Москва шаҳрида вафот этган[2].
Илмий фаолияти
Уломов фундаментал ва амалий сейсмология, литосферанинг тузилиши ва динамикаси, зилзила манбалари физикаси ва уларни прогнозлаш, глобал ва минтақавий сейсмиклик ҳамда сейсмик раёнлаштириш ва сейсмик хавфли раёнлаштириш соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб борган.
Зилзилалар олдидан радон чиқиндиларининг пайдо б’лиши ҳақидаги прогностик ҳодиса илмий кашфиёти муаллифи. Валентин 250 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади.
Оиласи
Валентин Иванович Нина Владимировна Уломова (қизлик фамилияси Береснева) билан оила қурган. 1960-йилда уларнинг Игор исмли ўғли дунёга келди.
Мукофотлари
Уломов раёнлаштириш ва сейсмик хавфларни башорат қилиш соҳасидаги ишлари учун 1981-йил Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан тақдирланган.
2002-йил „Россия Федерацияси ҳудудини умумий сейсмик раёнлаштириш: методология ва ОСР-97 хариталари тўплами“ иши учун Россия Федерациясининг фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган[3].
Манбалар
- ↑ „КНИГА ПАМЯТИ“. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
- ↑ „Уломов Валентин Иванович“. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
- ↑ „Указ Президента РФ от 13.12.2003 № 1481 «О присуждении Государственных премий Российской Федерации 2002 года в области науки и техники»“ (ўлик ҳавола — тарих ). БестПраво : информационно-правовой портал. Қаралди: 2012-йил 14-октябр.[сайт ишламайди]
Адабиёт
- Динамика Земной кори Средней Азии и прогноз землетрясений, Т. 1974, Глубинное строение Земной кори юговостока Средней Азии, по данним сейсмологии, Т., 1966.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |