Вали Мусаввир (15-аср) — Алишер Навоийнинг замондоши, наққош ва мусаввир. Мулло Вали қаландар номи билан шуҳрат топган. Рассомлик ва наққошликдан ташқари, сулс ёзувини ҳам яхши билган. Зиёратгоҳ жоме масжидининг пештоқидаги сулс ёзувидаги катиба, Султон Ҳусайн Бойқаронинг иккита портрети, ов жараёни тасвирланган миниатюра, занжирбанд туянинг расми унинг қаламига мансуб. Руҳуллоҳ Мирак Ҳиравий ундан сулс ёзувини ўрганган[1].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”.