Валпараíсо (исп.—жаннат водийси) — Чили марказидаги шаҳар. Аконкагуа вилояти маъмурий маркази. Майдони – 401.6 км2. Аҳолиси – 275982 киши (2002).[1] Мамлакатнинг Тинч океан соҳилидаги энг катта порти (импорт молларининг ярмидан кўпроғи, экспорт товарларининг анча қисми В. орқали ўтади). Трансконтинентал (Буэнос-Айрес — Сантяго — В.) темир йўлнинг сўнгги пункти, автомобил йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Машинасозлик, тўқимачилик, металлсозлик ва ёғочсозлик, кўн поябзал, озиқ-овқат, семент, полиграфия, кимё саноати ривожланган. Нефт ҳайдаш, чўян қуйиш ва кема ремонти заводлари мавжуд. Ун-т, политехника институти, денгизчилик академияси, музей бор. Шаҳарда тез-тез ер қимирлаб туради. Чилининг муҳим ҳарбий денгиз базаси. В.га 1536-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

Ҳаволалар