Vals
Валс (нем. wалзен — айланмоқ) — жуфт бўлиб, текис ҳаракат билан айланиб, жадал ёки ўртача тезликда ижро этиладиган рақс.
Мусиқий ўлчови 3/4 ёки 3/8. Усули биринчи ҳиссадаги урғуси билан ажралиб туради. ХВИИИ-асрнинг охирги чорагида австрия, немис халқ (лендлер каби) рақслари заминида шаҳар шароитида вужудга келган. ХИХ-асрнинг бошида янги, лирик бал рақси сифатида бутун Европага тарқалган. Айниқса, Й. Ланнер яратган ва ота-бола И. Штрауслар такомиллаштирган туркум шаклидаги Вена Валслари оммалашган. Валс романс, ариялар учун асос бўлиб опера (Ш. Гуно, Ж. Верди, П. Чайковский, С. Прокофев ва б.), оперетта (И. Штраус, Ф. Легар ва б.), балет (Л. Делиб, П. Чайковский), театр мусиқасида кенг қўлланган. Шунингдек, камер мусиқа асари (айниқса мусиқий романтизм намояндалари Ф. Шуберт, Ф. Шопен, И. Брамс, Э. Григ ва б. ижодида), симфоник мусиқа жанри (М. Глинка, Я. Сибелиус, М. Равел) сифатида ривож топган.
Ўзбек мусиқасида Валс услубидаги куйлар 1920-йилларда пайдо бўлган (мас., Ҳамзанинг „Ҳой ишчилар“ қўшиғи). Кейинчалик В. жанри ўзбек бастакорлари (Т. Жалилов, „Валс“; К. Жабборов, „Диёримсан“; М. Мирзаев, „Баҳор валси“ ва б.) ва композиторлари (С. Юдаков, „Карнавал валси“; М. Бурҳонов, „Оқ олтин“ валс-сюитаси; Х. Изомов, „Тошкент осмони“; М.Левиев, „Маҳаллада дув-дув ран“ филмидаги В. ва б.) ижодидан кенг ўрин олган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |