Валвализ, Валвалиж, Валиж — илк ўрга асрдарда Тохаристон шаҳарларидан бири. Хитой сайёҳи Сю-ан Сзаннинг асарида „Ху“, „Таншу“да эса А-хуан шаклида қайд этилиб, ҳозирги Қундуз атрофида жойлашгани айтилган. Сюан Сзаннинг маълумотига кўра, Ху мулки Уху, яъни Амударёнингжан. қирғоғида жойлашган. Ушбу мулкнинг хоқони Тун ябғунинг ўғли Тарду шад бўлиб, унга Темир қапиғдан жанубидаги барча майда мулклар тобе бўлган. Аҳолининг бир қисми буддавий, бир қисми аждодлар руҳига эътиқод қилган. В.да 10 га яқин Будда монастири ва 100 га яқин роҳиблар бўлган. „Таншу“га кўра, 656 — 660 йилларда А-хуан, яъни В.да „ашина“ унвонига эга бўлган Тохаристон ҳокими турган. ИХ асрда В. шаҳрини араблардан Мучахим ибн Бистом идора этган. Шаҳарда жоме масжиди бўлган. Х асрда В. Тохаристонда Толиқондан кейинги 2-йирик шаҳар ҳисобланган „Ҳудуд ул-олам“гя кўра, В. маълум муддат „қаса-ба“, яъни Тохаристоннинг бош шаҳри бўлган. Х асрда шаҳар гудлаб-яш-наган, обод бўлгап. В.дан кунжут ва упипг мойи, ёнгоқ, бодом, писта, шоли, мош ва, шупипгдек, ҳайвон июхлари, 1>лки териси ва бошқа чсгга чиқарилган. ХИ асрда газнавийлар даврида В. да зарбхона жоплашган. ХИИ асрдан В. Қундуз деб агала бошлапган. ХИИ асрда салжуқийлар, сўнгра хоразмшохдар даврида В.да зарб эгилган тангаларла Қундуз номи кўрсатилган.

Ад.. Камалиддинов Ш. С., Историчес кая гсография Южпого Согда и Тохарисгапа по арабоя 1гп11м источпикам 1Х-начала ХИИИ вв., Т., 1996.