Ван — Туркия шарқида, тоғ оралиғидаги оқмас шўр кўл. Денгиз сатҳидан 1720 м баландликдаги тектоник сойликда жойлашган. Майд. 3764 км². Чуқ. 145 м. Шўрлиги 19,1%о. Кўл суви Субхон ва Намрут вулканларининг отилиши вақтида чиққан жинслар билан тўсилиб қолган. В.дан туз олинади, балиқ овланади ва маҳаллий кема қатнови (Анқара — Табриз темир йўл пароми) мавжуд. Шарқий соҳилида Ван ш. бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил