Винcент Wиллем ван Гогҳ (талаффузи: Винсент Виллем ван Гог, МФА [вɪнˈсɛнт вɑнъхɔх]), 1853-йил 30-март, Грот-Зюндерт, Бреда яқинида, Нидерландия – 1890-йил 29-июл) – дунё миқёсида машҳур нидерландлик ва франсиялик мусаввир-постимпрессиончи.

Винcент ван Гогҳ

Ҳақиқий исмиВинcент Wиллем ван Гогҳ
Таваллуди 30-март 1853-йил
Грот-Зюндерт, Нидерландлар
Вафоти 29-июл 1890-йил(1890-07-29)
(37 ёшда)
Овер-сюр-Уаз, Франсия
Соҳаси рассом

Брюссел (1880-81) ва Антверпен (1885—1886)даги БАда, Париждаги хусусий студияда (1886—1888) ўқиган. Винcент ван Гогҳ ижоди Европа маданиятидаги мураккаб бурилиш даврини ўзида акс эттиради. 1880-йилларнинг 1-ярмида қорамтир, хира рангларда меҳнат ахли (хусусан шахтёрлар, деҳқонлар, ҳунармандлар) га ҳамдардлик билан йўғрилган асарлар яратган („Деҳқон аёл“, „Картошка хўрандалари“, 1885 ва бошқалар). Танқидий реализм анъаналарини ривожлантириб, асарлар образларининг таъсирчан руҳий кучи, одамларнинг дарди ва тушкунлигини чуқур ҳис этиш билан бойитди. 1886—88 йилларда импрессионизм ва япон гравюраси, П. Гоген асарларини ўрганади. Шу даврда дадил эркин композиция ечимига яратилган ҳаётга муҳаббат билан тўлиқ портрет ва манзаралар яратган („Тунги қаҳвахона“, 1888; „Оверда ёмг'ирдан кейинги манзара“, 1890 ва бошқалар).

Автопортретлар

Кунгабоқарлар

Ирислар

Пейзаж

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар