Ванил — тропик мамлакатларда ўсадиган Ванилла ўсимлиги меваси (қўзоғи) допини махсус фермеитациялаш усули билан олинадиган ўткир хушбўй модда, зиравор. Ранги оқ, кукун ҳолида ишлаб чиқарилади. Мураббо, торт, музқаймоқ, кисел ва б. тайёрлашда оз миқдорда (уй шароитида „пичоқ учида“) Ванил қўшиб маҳсулотнинг таъмини яхшилаш ва хушбўй қилишда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил