Vanj
Ванж — (тожикча: Ванҷ, русча: Ванч Ванч) Тожикистон Республикаси Тогли Бадахшон мухтор вилоятидаги дарё. Панж дарёсининг ўнг ирмоғи ҳисобланди. Дарёнинг узунлиги 103 километр (64 ми) ва ҳавзаси майдони эса 2,070 сқуаре километре (800 кв ми) ни ташкил қилади[1]. Ванж, Язғулом ва Фанлар Академияси тизмаларидаги доимий қор ва музликлардан бошланади. Икки ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: улардан чап ирмоқ Ванж тизмасининг шимолий ён бағрида 5500 м баландлиқдаги музликдан, ўнг ирмоқ Фанлар Академияси тизмаси ғарбий ён бағридаги музлигидан бошланади. Ғарбий Помир тоғлари, Ванж ва Дарвоз тизмалари орасидан оқиб ўтади. Ванжга Ванж ва Дарвоз тизмаларидан ҳам жуда кўп серсув сойлар келади. Ванж дарёси 5—6 ой тўлиб оқади, энг кўп сув сарфи июл—август, энг кам сув сарфи қиш ойларига тўғри келади. Ўртача сув сарфи 50 м³/сек. Ванжда ГЕС қурилган.
Манбалар
Адабиётлар
- "Тажикистан 2002: Витал Мапс анд Грапҳиcс он Cлимате Чанге" (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-05-01 санасида архивланган). Тажикистан Мет Сервиcе. Ретриэвед Аугуст 18, 2005.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |