Varaqa
Варақа — ижтимоий-сиёсий ташвиқот воситаларидан бири. В.лар дастлаб қўлда ёзилган, кейинчалик босма усулидан фойдаланиб тайёрланган. Улар муайян бир мақсадни кўзлаб чиқарилган. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши тарғиботда В. кенг қўлланган. Кейинги йилларда В.дан сайлов олди тадбирларида, бозор иқтисодиёти шароитида реклама сифатида фойдаланилади. В.лар одамлар гавжум жойларда — метро ва б. шаҳар транспорти бекатларида, бозорларда тарқатилади. Газ. ва жур.лар, радио, телевидение ва б. ахборот воситалари кенг оммалашганлиги боис ижтимоий-сиёсий мақсаддаги В.ларга эҳтиёж тобора камаймокда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |