Bahromgoʻr
Баҳромгўр ёки Варахран В (шоҳлик йиллари 421 – 438) – Эронда хукмронлик қилган сосонийлардан Яздигарднинг ўғли.
| Баҳромгўр | |
|---|---|
|
|
Яман подшоҳи Нуъмон ва унинг ўғли Мунзир тарбиясида ўсган. Яздигард зулмидан безор бўлган халқ у вафот қилгандан сўнг Ардашер наслига мансуб Кисро (баъзи манбаларда Ҳисрав, Хусрав)ни тахтга кўтаради. Бу воқеадан хабар топган Бахром лашкар тортиб Эронга келади. У отасининг хатоларини такрорла-маслик ва мамлакатда адолат, тинчлик ўрнатишга ўз аъёнлари ва халқ олдида кдеамёд қилади. Анъанавий шартга мувофиқ иккита шерни ўлдириб, улар ўртасидаги тожни олади ва подшохлик тахтига ўтиради. Унинг севган машғулоти гўр (қулон) ови бўлганлиги учун ҳам у Гўр лақабини олган. Баҳромгўр даврида Эронда зардуштийлик динини мустаҳкамлаш ва кенг ёйиш мақсадида янги-янги оташкадалар курилди. Настурийлик (христианликдаги оқимлардан бири) қаттиқ таъқиб остига олинди. Бу ҳаракат Эрон-Византия урушини келтириб чиқарди (423 – 424). Урушда Византиянинг ғалабаси настурийликка қарши қаратилган сиёсатни бир оз сусайтирди. Баҳромгўр Турон билан ҳам уруш олиб борган. В асрнинг 30-йилларида Озарбайжон ва Хуросон сосонийлар давлатига кушиб олинди. Баҳромгўр шоир ва бастакор-созанда ҳам бўлган. У сосонийлар орасида биринчи бўлиб шеър ва мусиқа вазнини ижод этган. Шарқнинг машҳур олти мусика усули (Шодиёна, Дуян, Ахлоқий, Нанрезий, Равона, Улусий) дан энг шўх ва қувноғи – Шодиёнанинг бастакори. Фирдавсийнинг „Шоҳнома“, Низомийнинг „Ҳафт пайкар“, Ҳисрав Деҳпавийтмт „Ҳашт биғишт“ ваАлишер Навоийнинг „Сабъаи сайёр“ достошгарида Баҳромгўр адолатли шоғ, жасур саркарда, айни вақтда маишатпараст, худбин шахс сифатида тасвирланган. Маълумотларга кўра, Баҳромгўр 63 йил (баъзи манбаларда 70 йил) умр кўрган. Ёзма адабиётда унинг шахси бадиий образ даражасига кўтарилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Баҳромгўрга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |