Вард (суғдийча — бута, шох-шабба) — даре ўзанлари ва улардан бошланган йи-рик тармоқлар оқимини тўсиб, каналларга сув чиқаришда фойдаланиладиган шох-шабба ўрами. В. атамаси Хоразмда "навард", Зарафшон водийсида "навола", Фарғона водийсида "ўлук", Чирчиқ ҳамда Сирдарё воҳаларида эса "қорабура" шаклларида талаффуз этилади. Бу атамалар "шох-шабба ўрами" маъносини англатиб, улардан сув хўжалигида қадимдан кенг фойдаланиб келинган.

В.лар, ораси тош, чим ва шағал билан тўлдирилган силиндр шаклидаги шохшабба ва қамиш ўрами бўлиб, юлғун навдаларидан эшилган белбоғлар билан уч ёки тўрт еридан маҳкам боғлаб ясалган. Манбаларда таърифланишича, В.лар ўрамининг айланаси 3—4 кишининг қучоғига тенг бўлиб, оғирлиги 50 кг дан 2—3 т гача етган. Муҳаммад Юсуф£аёнммнинг ёзишича, Амударёнинг йирик тармоқлари: Чуманой, Чанглибосув ва Терсоқар ўзанларини боғлаш учун ташланган ҳар бир наварднинг уз. 60 газ, айланаси 20—30 газга яқин бўлган. Навард ёки қорабуралардан бош тўғонларни қуришдан тортиб, қирғоқларнинг сув ўпириб кетган жойларини тиклаш-гача бўлган ишларда кенг фойдаланил-ган. Чунки улар ирригация хўжалиги учун техникавий жиҳатдан жуда қулай ва сувга чидамли ускуна ҳисобланган.

Ад:. Муҳаммаджонов А., Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил