Варганза — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Китоб туманига қарашли шаҳарча. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан шаҳарча мақоми берилган.

Варганза
Шаҳарча қаторбог
39°12′24″Н 67°0′17″Э / 39.20667°Н 67.00472°Э / 39.20667; 67.00472
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Китоб тумани
Аввалги номлари Қаторбог'
Қачондан бери шаҳарча қаторбог 2009
Расмий тил(лар)и Ўзбек
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекс(лар)и 180708[1]
Varganza xaritada
Varganza
Варганза

Этимологияси

Рўдакий асарларида варғ сўзи тўғон, банд маъносида қўлланади. Х-ХИХ асрларга мансуб тожик қўлёзма манбаларида варғ сўзи банд, тўсиб тўпланган сув ҳавзаси маъносида ишлатилган. Янги сўғд тили бўлмиш яғноб тилида эса варғ даланинг юқори томони деган маънони билдирган. Асл сўғдийчада эса варғ бу сув тўпланадиган жой, банд, тўғон деганидир. ўша даврларда -он қўшимчаси ўрин-жой отини ясовчи қўшимча сифатида қўлланган. Ҳудуд номи даставвал водий, сойлик номи сифатида қолланилган. В-Х асрларда у қайта шаклланиб Варғонзой — Варғанзой — Варганзай — Варганза деган шаклга келиб қолган. Шаҳарча номидаги сўз асли сув банди ёнидаги жой, тўғонга яқин ҳудуд маъносини билдирган[2].

Жойлашуви

Варганза шаҳарчаси Қашқадарё вилоятининг китоб туманининг шарқий қисмида Китоб шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган. Шаҳарчада 52-сонли ва 54-сонли мактаблар, Саноат ва хизмат кўрсатиш коллежи, ваҳдат жом’э масжиди ва битта қабристон жойлашган. Варганза шаҳарчасидан Қашқадарё дарёси оқиб ўтади.

Аҳолиси

1-январ 2013-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Варганза шаҳарчасида 3626 дан ортиқ инсон яшаган. 2016-йилдаги қайта ҳисоб-китоб натижасига кўра бу кўрсаткич 3700 тани ташкил қилган[3].

Маҳаллий аҳолининг асосий қисмини тожиклар ташкил этади.

Ижтимоий ва экономик таркиби

Варганза шаҳарчаси анорлари ва тадбиркор аҳолиси билан машҳур. Шаҳарчада „Анор“ халқаро агротуризм фестивали ўтказилган. Мазкур фестивалда дунёнинг йигирма учга яқин мамлакати иштирок этган.

Манбалар

  1. ↑ „Варганза/Варганза Почтовый индекс (Узбекистан)“. постcоде.инфо. Қаралди: 08-2023.
  2. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 77-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  3. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 154-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.