Variav
Вариав — Ҳиндистоннинг Гужарат штатида Сурат туманидаги қишлоқ. Вариав Тапти дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Вариав яқинда Сурат муниципал корпорацияси ҳудудига қўшилган ва ҳозирда Катта Суратнинг чеккасида жойлашган ҳудуд сифатида этироф этилади.
Вариав | |
|---|---|
| Шаҳар атрофи | |
| Мамлакат | Ҳиндистон |
| Штат | Гужарат |
| Туман | Сурат |
| Почта индекс(лар)и | 394520 |
Тарихи
Вариав — Сурат туманидаги тарихий аҳамиятга эга қадимий қишлоқ бўлиб, у йирик порт шаҳри бўлган. Натижада, Сурат аҳлининг халқаро алоқалари мустаҳкам ўрнатилган бўлиб, улар узоқ ўлкаларга тижорат мақсадида саёҳат қилишган ҳамда шу орқали кўплаб чет элликларни Сурат орқали Ҳиндистонга олиб келишган. Айниқса, Вариав аҳолиси муҳожирларга хушмуомала муносабатда бўлганлиги билан машҳур. Милодий ВИИ асрдаёқ у Сосонийлар империяси қулашидан қочган зардуштийлар томонидан кўчиб ўтиш учун танланган ҳудуд бўлган. Зардуштийларнинг Ҳиндистонга келиши „Қисса-и Санжон“да қайд этилган бўлиб, биринчи кўчиб келинган сана милодий 936, 765 ва 716-йиллар деб турлича талқин қилинган. Бошқалар эса Х-ХИИ асрлар орасида иммиграциянинг босқичма-босқич кечган даврини қайд этишган[1]. Худди шундай, Синддан келган кўплаб Мемонлар ҳам Суратда жойлашганлар. Туркия, Марказий Осиё ва Яқин Шарқдан келган савдогарлар ҳамда диний уламолар ҳам Суратга жойлашадилар. Кўплаб мусулмонлар Суртис ва Вариаввала ўзларининг аждодларини бу муҳожирлар билан боғлайдилар, кўп мусулмонларнинг оиласи ҳиндуизмдан Исломни қабул қилган ерлик аҳоли ўғилларининг авлодлари бўлиши мумкин бўлса-да уша даврларда кўчиб келган аҳоли билан ўзларининг алоқадор эканликлари борасида даъво қиладилар. Бу мусулмон оилаларни Вариавда ХИИ асрда Туркия ва Ўрта Осиё таъсирида кузатиш мумкин бўлган. Вариавнинг кўплаб оилалари ўз оилаларида Ҳофиз ул Қуръонни сақлаш анъанасини ўз зиммаларига олганлар.
Демографияси
Вариавда сунний мусулмон ва сунний Воҳра, Парси ҳамда ҳиндларнинг турли касталарига мансуб аралаш аҳоли яшайди.
Ҳиндистондан ташқаридаги Вариавваланинг энг катта аҳолиси Буюк Британия ва Покистонда истиқомат қилади.
Қулайликлар
Вариавда Иброҳим Мадҳа томонидан 1903-йилда ўрнатилган ичимлик суви идишлари мавжуд. Ҳақиқий техника Белгиядан олиб келинган.
Диний муассасалар нуқтаи назаридан, тўртта масжид, битта мадраса ва битта катта Жаин Дерашар, шунингдек, бир нечта ҳинду ибодатхоналари фаолият олиб боради. Бошқа жамоат обектлари орасида иккита давлат мактаби ва кутубхона мавжуд.
Яна қаранг
- „Қисса-и Санжон“ зардуштийларнинг Ҳиндистондаги дастлабки йиллари ҳақида ҳикоя қилади.
- Суратнинг диққатга сазовор жойлари рўйхати
- Сам Нариман Вариава
- Дара Ҳормусжи Вариава
Манбалар
- ↑ Аспеcц оф тҳе Маритиме Силк Роад: Фром тҳе Персиан Гулф то тҳе Эаст Чина Сеа, Бй Ралпҳ Кауз