ВАРИНЙОН (Варигнон) Пер (1654— 1722.22.12, Париж) — франсуз механиги ва математиги. Париж ФА аъзоси (1688). Илмий ишлари назарий механика, чексиз кичик миқдорлар таҳлили, геом. ва гидромеханикага доир. Геометрик статикага оид ишлари жуда муҳим. В. кучлар параллелограми қонунини аниқ таърифлаган, кучлар моменти тушунчасини ривожлантирган ва Варинён теоремасинм исботлаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил