"ВАРҚА ВА ГУЛСҲОҲ" - севишганлар ҳақидаги достон. Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётида кенг тарқалган, самимий севги ва садоқат, инсонийлик ва эзгулик тараннум этилган. "В. ва Г." ҳақидаги илк маълумот Ибн Қутайбанинг "Китоб ул-шеър ваш-шуаро" ("Шеър ва шоирлар ҳақидакитоб")ида учрайди. "В. ва Г."нинг мавзуи ВИИ асрда Жан. Арабистон қабилалари орасидаги афсона ва ривоятларда учрайди. Бироқ уларда Варқа ва Гулшоҳ номлари йўқ. Ушбу номда Аюқий, Абу Носир Жомий, Юсуф Маддоҳ, Мулло Аҳмаджон, Масиқий ва б. шоирлар асар яратганлар. Халқ оғзаки ижодида ҳам достоннинг турли вариантлари бор. Уларда ошиқ-маъшуқнинг фожиали тақдири ҳикоя қилинади. Ёри висолига етишолмаган Варқа алам-изтиробда вафот этади. Унинг қабри тепасида Гулшоҳ ҳам жон беради. Қабрлар устидан икки туп дарахт ўсиб чиқиб бир-бирига чирмашиб кетади. Бир авлиё тиловати билан ошиқ-маъшуқлар тирилиб, мурод-мақсадларига эришади. Бу мавзу турли вариантларда турлича баён қилинади. "В. ва Г."нинг форсчадан ўзбек тилига насрий ва шеърий таржималари бор. Фолклор варианти бахши Раҳматулла Юсуф ўғлидан ёзиб олинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил