Варваризмлар (юнонча: барбарос — айнан ажнабий) — маълум бир тилга чет тиллардан кириб келган, тилда тўла ўзлашмай, ётлиги билиниб турадиган сўз ва иборалар. Варваризмлар асосан сўзлашув услубига хос, тилнинг адабий меъёрини бузади ва унинг асосий луғат таркибига кирмайди. Варваризмлардан баъзан бадиий адабиётда маҳаллий муҳитни бериш, образларни хослаштиришда фойдаланилади. Масалан, варваризмлар иемни ("Ханка", "Танка"), пулни ("кўкидан" борми — доллар борми), лавозим ва шахсни ("мер", "шеф", "бос", "барон") ва ҳоказони англатади, шунингдек мазах қилишда фойдаланилади. Ўзбек тили давлат тили мақомини олгач, турли тиллардан, айниқса рус тилидан кирган варваризмлардан ("мадам", "братан", "земляк", "пахан", "дедуля" ва бошқалар) ўзбек сўзлашув тили фаол тозалана бошлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил