Васиқа, купчий — Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида (шу жумладан, 1917-йилгача Туркистонда) ер-мулк олди-сотдиси тўғрисида тузилган расмий шартнома. В. кўчмас мулкка (ер-сувга ва хўжалик биноларига) доимий ёки вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқини берган. Туркистон қозихоналарида В. фақат бир нусхада (шариат қонунларига асосан) тузилган; бунда ҳар икки тараф (олувчи ва сотувчи) ҳамда реовиап В.га имзо чеккач, уни қози имзолаб муҳрлаган. Амирлар ер ва б. кўчмас мулкларини тортиқ қилганларида, В.ни ўзлари берганлар. Шариат қонунлари амал қилган жойларда В.лар суди ва судяси (васоиқ маҳкамаси) мавжуд бўлиб, уларга В.лар қонунийлигини кўриб чиқиш ваколати ҳам берилган. Ҳоз. кунда ҳам Афғонистонда, айрим араб мамлакатларида В. расмий ҳужжат вазифасини ўтайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил