Вассоф, Абдуллоҳ ибн Фазлуллоҳ Шерозий (ХИИИ аср 2-ярми — ХИВ аср 1-чораги) — тарихчи, Вассоф ал-Ҳазрат — "Олий ҳазратларининг васф қилувчиси" лақаби билан шуҳрат қозонган. Эрондаги Ҳулокуийлар давлатининг молия девонида хизмат қилган. 1328 й. "Тажзиат аламсор ва тазжият ал-аъсор" ("Вилоятларнинг бўлиниши ва асрларнинг ўтиши") номли тарихий асарини ёзиб тугатган. У "Тарихи Вассоф" ("Вассоф тарихи") номи билан машҳур бўлиб, 5 қисмдан иборат. 1257 й.дан 1328 й.гача бўлган даврни қамраб олган. Асар Эрон тарихи учун қимматли манба ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил