"ВАТАНПАРВАР" - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий матбуот нашри. 1992-йил 24 июндан чиқа бошлаган. Ҳафтада 1 марта ўзбек ва рус тилларида чиқади. Саҳифаларида Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсати, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жаҳонда юз бераётган воқеаҳодисалар, тарих, маънавият, маланият, фан-техника, хориж қуролли кучларига оид кенг қамровли маълумотлар мунтазам ёритилиб борилади. Адади 32000 (2022).