Ваттлар (нем. — Wаттен, голландча — wадден — соҳил саёзликлари) — Болтиқ, Охота, Ирландия денгизлари, Шимолий денгиз ва Оқденгизда, АҚСҲ нинг Атлантика океани соҳилида денгиз сатҳи кўтарилганда сув босадиган ва денгиз суви пасайганда очилиб қоладиган жойлар. Денгиз суви кўтарилганда оқинди чўкавериб, В. аста-секин кўтарила боради. В. ер юзаси ўрнини тезтез ўзгартириб турувчи новлар ва даре ўзанлари билан ўйилган. Баъзан В. тўғон билан тўсилади, шундан сўнг ботқоқлик қуриб, унумдор ерлар (полдер)га айланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил