Vaucher
Ваучер (инг . воучер — тилхат) — 1) хусусийлаштириш чеки, қимматли қоғоз. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналарнинг аксияларига алмаштириш йўли билан хусусийлаштиришда иштирок этиш ҳуқуқини беради. В.нинг хусусийлаштирилган мулк улушига кўра белгиланган номинал қиймати ва корхона даромадининг аксияларга тақсимланган дивиденд миқдорига қараб белгиланадиган курси мавжуд. В.ни корхоналар аксияларига айирбошлаш, дивидендларни тақсимлаш, аксиялар билан олди-сотди операцияларини ўтказиш В. (инвестиция) фондлари орқали амалга оширилади. В.ни хоҳлаган инвестиция фондига топшириш ёки сотиш, сотиб олиш мумкин.
90-й.ларда МДҲ давлатларидан Россияда қўлланди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқаришда хусусийлаштириладиган умумий мулк миқдори ва ҳар бир фуқаронинг умумий мулкдаги ҳиссаси ҳисоб-китоб қилиниб, мулк ҳиссасига мувофиқ бўлган чеклар (ваучер гувоҳномалари) аҳоли ўртасида тарқатилди. Шунга кўра, бир дона В.нинг номинал қиймати 10 минг Россия рубли даражасида белгиланди; 2) ёзма гувоҳлик, кафолат, кафиллик.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |