Vaughan Jones
| Ваугҳан Жонес | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1952-йил 31-декабр Гисборне, Янги Зеландия |
| Фуқаролиги | Янги Зеландия |
| Соҳаси | Математика |
| Институтлар |
Cалифорниа университети, Беркелей Вандербилт университети Cалифорниа университети, Лос Ангелес Пеннсйлваниа университети |
| Таълими |
Генева университети Ауcкланд университети |
| Академик раҳбарлари | Андрé Ҳаэфлигер |
| Машҳур ишлари |
Вон Неуманн алжабрлари тугун кўпҳадлари конформли майдон теорияси |
| Мукофотлари | Фиэлдс медали (1990) |
Ваугҳан Жонес (талаффузи: Вон Жонс) (1952-йил 31-декабрда туғилган) — янги зеландиялик математик. Жонес Вон Неуманн алжабрлари ҳамда тугун кўпҳадлари бўйича ишлари билан танилган. 1990-йил Фиэлдс медали билан тақдирланган.
Жонеснинг тугун кўпҳадлар бўйича ишлари натижасида ҳозир Жонес кўпҳади деб номланувчи тушунча пайдо бўлди. Унинг ишлари натижасида тугун теорияси бўйича бир неча классик масала ечилди, паст ўлчамли топологияга бўлган қизиқиш ошди.
Жонес Янги Зеландиянинг Гисборне шаҳрида туғилган, аммо Cамбридге шаҳрида улғайган. 1972-йил Ауcкланд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олган. 1973-йил айни университетдан магистр даражасини олган. 1979-йил Генева университетида докторлик диссертациясини ёқлаган.
Жонес 1980-йил АҚШга кўчиб борган. 1980-1981-ўқув йилида Лос Ангелесдаги Cалифорниа университетида таҳсил берган. 1981-1985-йилларда Пеннсйлваниа университетида ишлаган. 1985-йил эса Берклейдаги Cалифорниа университетида ишлай бошлаган. 2011-йилдан бери Вандербилт университетида ишламоқда.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |