Vazir
Вазир (араб. — юк кўтарувчи) – Яқин ва Ўрта Шарқ давлатларида, шу жумладан, Ўрта Осиё хонликларида ҳукумат идораси ёки кенгаши (девон) бошлиғи. Вазирлар Вазири а’зам раҳбарлигида давлатни идора этиш вазифалари билан шуғулланган. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда собиқ шўролар давридаги бошқарув органлари министр, министрлик сўзлари вазир, вазирлик истилоҳлари билан алмаштирилди[1].
Этимологияси
Вазир сўзи араб тилидан ,,وزير” – сўзидан олиниб, ,,юк кўтарувчи” деган ма’нони англатади[2]. Бу сўз Қуръони каримда тилга олинган бўлиб, унда Ҳорун Мусонинг вазири (ёрдамчиси) сифатида тасвирланган[3]. Кейинчалик у шиа етакчилари ал-Мухтор ва Абу Салама томонидан вазир ал-Муҳаммад (,,Муҳаммад (с.а.в.) оиласининг ёрдамчиси”) шаклида унвон сифатида қабул қилинган[4]. Араб халифалигида вазир лавозимини биринчи бўлиб халифа ал-Мансур (754-775) жорий этган ва ушбу лавозим бутун мусулмон оламига тарқалди. Аббосий халифалари вазир унвонини илгари қотиб (котиб)ларга беришган. Аввалига шунчаки ёрдамчи бўлган вазирда кейинроқ Сосоний подшоҳларнинг ваколатлари пайдо бўлган[5]. ХИ аср ҳуқуқ назариётчиси ал-Мавардий вазирларнинг икки тури: чекланган ваколатларга эга бўлган вазир ал-танфид (,,қатл вазири”) ва халифанинг сиёсатини амалга оширишга хизмат қилган фуқаролик ва ҳарбий ишлар бўйича ҳокимиятга эга бўлган ва халифа билан бир хил ваколатлар соҳиби вазир ал-тафвид (,,ваколат берилган вазир”) ҳақида ёзган[4]. Ал-Мавардий таъкидлашича, иккинчиси самарали ноиб сифатида шариатни яхши билган мусулмон бўлиши керак. Ҳолбуки, биринчиси мусулмон бўлмаган ёки ҳатто қул ҳам бўлиши мумкин эди, гарчи аёлларнинг бу лавозимга киришлари тақиқланган[4].
Ўзбекистонда
Ўзбекистон ҳудудларида ўрта асрларда вазирлар подшоҳ, хон, вилоят ҳокимлигига тайинлаган шаҳзода ва хонзодаларнинг ёрдамчилари ҳисобланган. Сомонийлар даврида 10 девон бўлиб, уларни хўжайи бузург, соҳиб барид, мушриф, вакил, мухтасиб ва бошқа вазирлар бошқарган. Амир Темур ва унинг ворислари замонида салтанатнинг марказий ма’муриятини бош вазир – девонбеги бошлиқ 7 нафар вазирдан иборат аркони давлат бошқарган. Улар:
1) мамлакат ва раият ишлари;
2) ҳарбий ишлар;
3) тижорат;
4) молия ишлари бўйича вазирлар саналиб,
5) 3 нафар махсус вазир чегара вилоятлари ва тобе мамлакатлардаги ишларни назорат қилиб турган. Мазкур етти вазир девонбегига бўйсунган ва улар билан маслаҳатлашиб давлатнинг муҳим молиявий ишларини олиб боришган. Хива хонлигида вазир юқори мансабдор шахс саналиб, вазифаси солиқ тўплаш, қўшни хонликлар билан алоқа қилиш, амалдорларни тайинлаш ва ҳоказолардан иборат бўлган.
Тарихдаги машҳур вазирлардан Ҳорун ар-Рашиднинг вазири Яҳё ибн Холид, Ғазнавийлар сулоласида вазир Ҳасанак, Салжуқийлар тарихида Маликшоҳ И нинг вазири Низом ул-Мулк, Усмонли империясининг Паргали Иброҳим пошоси кабиларни эслаш мумкин.
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси, 2000.
- ↑ Энcйcлопедиа Британниcа, 11, волуме 28 Чишолм, Ҳугҳ: , Cамбридге Университй Пресс, 1911 — 435-бет.
- ↑ Гойṭайн, Šэломо Д. Студиэс ин Исламиc ҳисторй анд институтионс — 171-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Заман, Муҳаммад Қасим. Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Неw Эдитион, Волуме ХИ, 2002 — 185–188-бет. ИСБН 978-90-04-12756-2.
- ↑ Р. А. Ничолсон. А Литерарй Ҳисторй оф тҳе Арабс — 257-бет.