Vazn
Вазн (араб. — ўлчов)— шеърда товуш тузилишини уюштириш усули. Силлабик шеър тузилишича бўғин ва туроқ сони, тоник шеър тузилиши стопалар ўлчови ва сони билан аникланади. Шеърий ритм, оҳангдорлик ҳамда мусиқийликнинг ҳосил бўлиши Вазн. ва унинг хусусиятларига боғлиқ. Вазн шеър банди билан алоқадор бўлган ритм унсури ҳисобланади. Ўзбек шеъриятида кўп қўлланиладиган бармоқ тизимида мисралардаги бўғинларнинг бир миқдорда ва мутаносиб ҳолда, туроқларнинг бир текис, ҳам муайян тартибда такрорланиб келишига асосланади. Бунда Вазн. лар тузилиши ва мусиқийликни ташкил этишдаги хусусиятларига кўра, содда, қўшма ва эркин Вазн. ларга бўлинади. Содда Вазн. да шеър миераларининг умумий бўғин сони тенг бўлади. Қўшма Вазн. да шеърлар бандидаги миераларнинг бири иккинчисидан бирор бўғин ортиқ ё кам, бирор турок, оз ёки кўп бўлади. Қўшма Вазн. да ёзилган шеърларда 1-ва 2- мисралардаги турок, тартиби 3- ва 4- мисраларда такрорланади, шу тарзда ритм вужудга келади. Эркин Вазн. вазндан вазнга ўтиб туради. Бармоқ тизимида уч бўғинлидан, яъни учликдан ўн еттиликкача Вазн. лар туркуми учрайди. Аруз Вазн. ида мусиқийлик, ритм мисралардаги чўзиқ ва қисқа бўғинларнинг , рукнларнинг бир текисда такрорланиши орқали ҳосил бўлади.[1]
Манбалар
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |