Small box with a lens inside
1080п ўлчамдаги фотосуратлар ва видеоларни суратга оладиган кичик веб-камера

Веб-камера ― компютер ва компютер тармоғларида маълумотларни ёзиб олиш учун мўлжалланган видеокамера. Биринчи навбатда, ИП телефония, жонли учрашувлар, ижтимоий медиа ва хавфсизлик соҳаларида қўлланади. Веб-камералар, асосан, компютер ва периферик қурилмаларга ўрнатилган бўлади. УСБ ёки симсиз интернет протоколлари ёрдамида қурилмага уланади. Веб-камералардан Интернет тармоғида 1993-йилдаёқ фойдаланила бошланди. Ушбу соҳадаги илк кенг тарқалган тижорат 1994-йилда пайдо бўлди. Интернетда веб-камерадан фойдаланиш сифати веб-сайтларга узатиладиган стационар кадрлар сони билан чекланган. 1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида тезкор хабар алмашинув дастурлари веб-камераларни ўзида қўллай бошлади ва веб-камеранинг видео алоқалардаги аҳамиятини кўрсатиб берди. Шунингдек, кўплаб компютер ишлаб чиқарувчилари веб-камераларни ноутбук ташқи корпусига интеграция қилишни бошлади. 2020-йилда CОВИД-19 пандемияси туфайли масофавий ишлайдиган инсонлар сони ортиши туфайли веб-камералар танқислиги муаммоси келиб чиқди.

Тарихи

Дастлабки технологиялар (1990-йиллар)

ХCоффеэ дастурида суратга олинган кофе қайнатгич

Илк маротаба, 1991-йилда чиқарилган веб-камера Cамбридге университети компютер фанлари кафедрасининг Трожан хонасидаги кофе қайнатгичга йўналтирилди. Бироқ камера фаолияти 2001-йил 22-августда тўхтатилди. Ҳозирда, камера томонидан олинган барча тасвирларни унинг веб-саҳифасида кўриш мумкин[1]. Сан-Франсиско Давлат Университетининг ФогCам камераси 1994-йилдан то ҳозиргача ишлаб келмоқда[2]. Ушбу камера тасвирларни ҳар 20 сонияда узатади.

2000 – 2019-йиллар

ХХИ аср бошларида веб-камералар ноутбук ва шахсий компютерлар мониторига интеграция қилинди, бу эса ташқи УСБ порт ёки ФиреWире кабелидан фойдаланиш заруратини йўқ қилди. 2012-йилда 100 АҚСҲ долларидан камроқ нархда уч ўлчамли веб-камералар сотувга чиқарилди, у уч ўлчамли форматда 1280×480 пикселгача бўлган видео ва фотосуратларни ёза олади. Тасвирларни жўнатувчи ва қабул қилувчи фойдаланувчи ҳам уч ўлчамли тасвирларни кўриш учун 3Д кўзойнакдан фойдаланиши керак[3].

2020-йилдан ҳозирги кунга қадар

Веб-камералар масофавий ишлаш учун энг керакли қурилма ҳисобланади. Ўртача даражадаги ноутбукнинг камераси билан паст сифатдаги видеолар ёзиб олинади. CОВИД-19 пандемияси даврида веб-камералар танқислиги юзага келди[4]. Пандемиядан олдин ва пандемия даврида ноутбуклар ўша даврдаги смартфон ва телевизорларда қўлланган 1080п ёки 4К стандартларидан фарқли равишда, энг яхши 720п ёзиш сифатига эга камералар билан ишлаб чиқарилди[5].

Технология

Тасвир сенсори

Веб-камера CCД тасвир сенсори

Тасвир сенсорлари CМОС ёки CCД турида бўлиши мумкин, биринчи тури арзон нархдаги камераларда қўлланади. Кўпчилик веб-камералар секундига 30 кадр тезликда ВГА резолюцияли видеолар ёзиб олишга қодир.

Оптикаси

С-моунт линзалари, веб-камерани ПCБга улаш учун фойдаланилган

Ҳозирда турли хил линзалар мавжуд бўлиб, истеъмолчилар талабидаги ҳамёнбоп веб-камералар пластик линзалардан иборат бўлиб, камерани фокуслаш учун ичкарига ва ташқарига йўналтирилади. Шунингдек, аниқ фокусли линзалар ҳам мавжуд бўлиб, уларда фокусни созлаш имконияти йўқ. Веб-камералар турли хил жойлашув ва кўриш бурчагига эга бўлиши мумкин. Офислар ва жонли эфир учун 90° дан камроқ бурчакдаги горизонтал ФОВдан фойдаланиш мумкин. 360° гача горизонтал ФОВга эга веб-камералар кичик ва ўртача кенгликдаги хоналар учун фойдаланилиши мумкин. Фойдаланувчи хоҳишига қараб, веб-камералар бутун хонани ёки умумий майдонни кўрсатади.

Махфийлик муаммолари

see caption
Бегоналар кузатувидан ҳимояланиш мақсадида ноутбук камерасига ёпиштирилган қоғоз парча

Кўпгина айғоқчи дастурлар ҳакерларга веб-камераларни фойдаланувчи рухсатисиз фаоллаштиришга имкон беради. Жумладан жонли видео ва аудио маълумотлар ҳакерларга жўнатилади. Бунда фойдаланувчиларнинг махфийлиги ва хавфсизлигига хавф туғилади[6]. Бу кўплаб ноутбуклар учун жиддий муаммо ҳисобланади, чунки бундай ҳужумлар Трожан Ҳорсе ёки шу каби жосуслик дастурлари томонидан амлага оширилган бўлса, ҳужумларни тўхтатиб бўлмайди. Ҳозирда, кўплаб компаниялар фойдаланувчиларга камера линзаларини ёпиш учун қопқоқлар ва стикерлар сотадилар[7]. Бундай компаниялар 2013-йилдан 2016-йилгача 250 000дан ортиқ шундай турдаги маҳсулотларни сотишган[7]. Бироқ, уларнинг ўрнига исталган турдаги ношаффоф материаллардан ҳам фойдаланиш мумкин[7].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Трожан Роом Cоффеэ Пот – СПИЭГЕЛ ОНЛИНЕ“. 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-июл.
  2. ↑ „'Wорлд'с олдест wебcам' то бе сwитчед офф“. ББC Неwс (2019-йил 20-август). 2019-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-август.
  3. ↑ Ланхон, Нате. „3Д пҳотос: Минору 3Д wебcам ҳандс-он“. CНЕТ (2009-йил 16-июл). 2010-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Wебcамс ҳаве беcоме импоссибле то финд, анд приcес аре скйроcкетинг“. Тҳе Верге (2020-йил 9-апрел). 2021-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  5. ↑ „Бест wебcамс 2021: Топ пиcкс фор wоркинг фром ҳоме“. ТечРадар (2021-йил 5-август). 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  6. ↑ Грай, Леон. Виртуал cриме! : солвинг cйберcриме. Беркелей Ҳеигҳц, НЖ: Энслоw Публишерс, 2009. ИСБН 978-0766033764. Қаралди: 2020-йил 11-октябр. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Ядрон. „Wҳй ис эверёне cоверинг уп тҳеир лаптоп cамерас?“. тҳе Гуардиан (2016-йил 6-июн). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-июн.