Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2023-йил 8-апрел (2023-04-08), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.
Веб Дастурлаш
Парадигмалари Дастурлашнинг веб саҳифа ва веб иловалар ишлаб чиқиш соҳаси
Тузилган йили Веб 1.0 : 1990-2000
Веб 2.0 : 2000-2010
Веб 3.0 : 2010-ҳали ҳам ривожланяпти
Бунга асос бўлган тиллар
ҲТМЛ, CСС, ЖаваСcрипт

Умумий таъриф

Тим Бернарс-Леэ 1989-йилда Бутунжаҳон Ўргимчак Тўри (инглизча: Wорлд Wиде Wеб) деб аталган ва бутун дунё бўйлаб маълумот улаша оладиган тизимга асос солди[1]. Шундан буён Бутунжаҳон Ўргимчак Тўри улкан ривожланишларга эришди ва ҳали ҳам ривожланиб келяпти. Маълумотлар асосан веб браузер орқали улашилади.

Машҳур браузерлардан бири: Гоогле Чроме

Веб Дастурлаш эса веб браузерда ишлайдиган веб саҳифа ва веб иловаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини доимий равишда назорат қилиш соҳасидир. Кундалик равишда дунё аҳолисининг жуда катта қисми фойдаланадиган Гоогле, Яндех ва Фаcебоок тармоқлари Веб Дастурлашнинг намуналаридир [2]. Веб Дастурлаш ва Веб Дизайн ўзаро яқин соҳа ҳисобланади. Веб Дизайн — веб саҳифа ва веб иловаларнинг кўринишини яратиш бўлса, Веб Дастурлаш уларга турли хил имкониятларни қўшишга ёрдам беради.


Қисмлар

Веб Дастурлашда фойдаланиладиган асосий воситаларга ҲТМЛ(Ҳйпертехт Маркуп Лангуаге), CСС (Cасcадинг Стйле Шеэц) ва ЖаваСcрипт киради[3].

ҲТМЛ — веб саҳифа ва веб дастурларнинг ташқи кўринишида акс этган элементларнинг тартибини белгилайдиган тил ҳисобланади.

CСС эса элементларнинг фойдаланувчига янада тартибли, чиройли ва мослашувшан кўринишига жавоб беради.

ЖаваСcрипт — ҲТМЛ ва CСС орқали чиройли кўринишга келтирилган веб саҳифа ёки веб иловага турли вазифаларни бажара оладиган имкониятлар қўшиш учун ишлатилади.

Бу воситалар орқали Веб Дастурлашнинг Фронт Энд қисми яратилади. Веб Дастурлашнинг яна бир қисми Баcк Энд деб аталади. Баcк Энд ҳам ўз ўрнида турли воситалар орқали ҳосил қилинади. Фронт Энд ва Баcк Энд АПИ орқали ўзаро бирга ишлайди.

АПИ — Баcк Энд ва Фронт Энд ўртасида маълумот алмашиш услуби[4].

Фронт Энд Дастурлаш

Фронт Энд Дастурлаш — веб саҳифа ва веб иловаларнинг фойдаланувчига кўринадиган қисмини ҳосил қилиш соҳасидир. Бу қисм ҲТМЛ, CСС ва ЖаваСcрипт воситалари орқали яратилади. Бу воситалар билан ишлайдиган касб эгасини Фронт Энд Дастурчи деб аталади. Фронт Энд Дастурчига қулайликлар яратиш мақсадида турли хил қўшимча воситалар, жумладан, Сасс, Бооцтрап, Реаcт яратилган. Бу воситалар веб саҳифанинг фойданаланувчи кўрадиган қисмини тезроқ ва осонроқ яратишга ёрдам беради[5].

Баcк Энд Дастурлаш

Код ёзиш

Фронт Энд Дастурлаш веб саҳифа ёки веб илованинг кўринишига жавобгар бўлса, Баcк Энд қандай ишлашига жавоб беради. Баcк Энд Дастурлаш маълумотларни веб браузернинг фойдаланувчи кўрадиган қисмига қандай узатилишини таъминлайди[6]. Баcк Энд Дастурлашда ишлатиладиган воситалар жуда кўп. Улардан энг оммабоплари ПҲП, Рубй, Пйтҳон, Ноде.жс ва C#(инглизча:[си шɑрп])[7]

Маълумотлар Базаси

Maʼlumot Bazasi belgisi
Маълумот Базаси белгиси

Маълумотлар Базаси — Фойдаланувчига керакли ёки у томонидан киритиладиган, сақланадиган, қайта ишланадиган ёки ўчириладиган маълумотлар йиғиндисидир. Энг машҳур маълумотлар базасига Ораcле, МсСҚл, МйСҚЛ ва бошқалар киради[8].

Веб Хавфсизлик

Xaker
Хакер

Фронт Энд ва Баcк Энд Дастурлашда йўл қўйилган кичик хато ҳам веб саҳифа ёки иловадаги муҳим ва жиддий маълумотларни хакер томонидан ўғирланишига сабаб бўлиши мумкин. Веб Хавфсизлик эса веб саҳифа ва илованинг хавфсизлигини таъминловчи соҳа ҳисобланади[9] ва қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

Маълумот хавфсизлиги

Бу орқали веб саҳифа ёки иловадаги маълумотларга қилинган ҳужумга ёки уларга қўшимча киритиш каби ҳолатларнинг олди олинади[10].

Алоқа хавфсизлиги 

Турли қурилмалар ўзаро ишлаши мобайнида узатиладиган ва қабул қилинадиган маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлайди[11].

Шахсий маълумотлар хавфсизлиги

Фойдаланувчига тегишли маълумотларнинг, жумладан, фойдаланувчи номи, махфий калити ва тўлов воситаларининг хавфсизлигини таъминлайди[12].

Яна қаранг

Манбалар