Вече — қадимги ва ўрта аср Рус давлатидаги Халқ мажлиси (Х—ХИВ асрлар). Унда муҳим жамоат ишлари муҳокама этилган ва ҳал қилинган. ХИ—ХИИ аср 2-ярмида рус шаҳарларида княз ҳокимияти сусайиши муносабати билан Веченинг фаолияти кучайган. Вече уруш ва тинчлик масалаларини ҳал этган, князларни чақиртирган ва ҳайдаган, қонунлар қабул қилган, бошқа мамлакатлар билан битимлар тузган ва бошқалар. Новгород, Псков ва Вятка ерида ХВ аср охири — ХВИ аср бошларигача сақланиб қолган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил