Veda dini
Веда дини — мил. ав. 1-минг йилликда Ҳиндистонда вужудга келган дин. Ведалар орқали маълум. Ҳиндуизм дини шаклланишининг дастлабки босқичи. В.д.да дастлаб табиат кучлари ва ҳодисалари антропоморфик (инсон қиёфасига ўхшатиб) тасаввур этилган. В.д.да яхши ва ёмон худолар, рухлар ҳақидаги тасаввурлар асосий ўрин эгаллади. Унда политеизм (кўпхудолик) ҳукмрон бўлган. В.д.да сиғиниш маросимлари асосан худоларга қурбонлик қилиш, овқат, ҳайвонлар келтириш ва турли урф-одатларни бажаришдан иборат бўлган. Кейинчалик коҳинларнинг алоҳида қатлами — браҳманлар ажралиб чиқиб, диний маросимлар тизими мураккаблашди. В.д.нинг кейинги эволюцияси натижасида браҳманизм вужудга келди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |