Vedanta
Веданта (санскритча айнан — ведаларнинг охири) — Ҳиндистонда тарқалган диний-фалсафий оқим. Мил. ав. ИВ асрда ҳинд мутафаккири Бадараяна асос солган. В.га, кенг маънода В.нинг ўзи, пурвамиманса, вишнуизм ҳамда шиваизмнннг баъзи таълимотлари киради. В. тарафдорлари кўп худолар аста-секин ягона худога айланади, ягона худо ҳаёт нафаси, умумоламнинг "Мен"и, яъни "мутлақ борлиқ" — Браҳмааир, ҳамма парса Браҳмадан пайдо бўлади, деган фикрни олға сурадилар. Уларнинг фикрича, Браҳма ҳамма нарсани билади, ҳамма нарса ундан яралади, ҳатто инсон ҳам онг сифатида унга қўшилиб кетади. В. браҳманизмга, кейинроқ ҳиндуизмга фалсафий асос бўлади. В.нинг ўрта асрлардаги намояндалари Шанкара, Раманужа эди. ХИХ асрда Рамакришна ва Вивекананда В. ғояларини Ҳиндистон воқелиги билан боғлашга ҳаракат қилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |