Вега — Лира юлдузлар туркумининг 00-визуал юлдуз катталигидаги, Шим. ярим шардаги энг ёруғ юлдузи (Лира а си). Кўриниш равшанлиги — 0,14, спектри АО, ранги — зангори-оқ. В., Денеб (Оққуш а си) ва Ат-тоир (Бургут а си) ёзги осмонда яхши кўринади ва ёзги катта учбурчакни ҳосил қилади. В.ни баҳор. ёз ва кузда кўриш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил