Velosiped


Велосипед (лотинча: велох — „тез“, пес — „оёқ“) педаллар орқали одам мушаклари кучи билан ҳаракатланувчи, ер сиртида юришган мўлжалланган, ғилдиракли транспорт воситасидир. Инсоннинг ҳаракатланиш воситаларидан бири. Қўлда (ногиронлар велосипеди) ва мотор (двигател) ёрдамида ҳаракатлантириладиган велосипедлар ҳам бор. Велосипед ғилдирак, рама, эгар, рул, педал, занжир ва икки чарх (юлдузча) дан иборат. Педал босилганда унга бириктирилган чарх занжирни, занжир эса орқа ғилдирак ўқига маҳкамланган чархни айлантиради. Велосипед қўл ёки оёқ тормози биланн тўхтатилади. Ғилдиракларнинг ўлчамига қараб, эркаклар, аёллар ва болалар велосипедлари; вазифасига қараб, оддий, универсал, спорт, махсус (сиркда, юк ташишда ишлатиладиган, тиркама аравачали, велорикша), велосипед-дрезина (релсда юриш учун) бўлади. Дастлабки велосипедни Карл Драис (Олмония, 1818) ясаган. Ҳозирги икки ғилдиракли оддий велосипедларнинг тезлиги 10—30 км/соат, оғирлиги 8—16,5 кг. Моторли велосипедлар соатига 30—50 км тезлик билан ҳаракатланади. Спорт велосипеди анча енгил бўлади, тезлиги соатига 70 км дан ошади.[1]

Манбалар
Ҳаволалар
- Эҳтиёт бўлинг, велосипедчилар! (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-04-26 санасида архивланган), кун.уз
| Викиомборда „Велосипед“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |