Velum
Велум (лот. велум — елкан) — айрим умуртқасиз ҳайвонларнинг ҳаракатланиш органи. Гидромедузалар ва сифонофораларнинг медуозоид зооидларида бу орган эктодерманинг соябон четида жойлашган мускулли бурмаси ҳисобланади. Бундай бурмалар тананинг ички томонига йўналган. Медуза танаси ва В. қисқарганида сув соябондан суриб чиқарилиши туфайли медуза аборал томони билан олдинга ҳаракат қилади. Кубомедузаларнинг аналогик органи веляриум, қориноёқлилар ва икки паллали моллюскалар личинкаларини эса велигер дейилади. В. икки бўлакли ёки тоқ орган, бошида жойлашади, узун киприклари бўлади. В. сузиш ва озиқ зарраларни оғизга ҳайдаш учун хизмат қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |