Venepunksiya
Венепунксия (веналар ва лот. пунcтио — санчиш) — диагностика (контраст модда юбориб рентген қилиш) ёки даволаш (дори юбориш) мақсадида вена қон томирига нина санчиш. Агар венага пунксия орқали катетер қўйилса, бир неча кунгача дори юбориб туриш ҳам мумкин. Кўпинча ўмров ости ва уйқу веналари пунксия қилинади. Жуда зарур ҳоллардагина (аҳволи оғир беморга сурункасига ва кўп миқдорда қон ва б. суюқ дорилар юбориш лозим бўлганда) В. қилиш тавсия этилади, акс ҳолда пунксия қилинган жой ва атрофидаги аъзоларнинг шикастланиши, венанинг яллиғланиши — флебит, тромбофлебит, тромбоэмболия каби асоратлар рўй бериши мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |