Vengriya
Можаристон ёки Венгрия (можарча: Магярорсзаг) (расман: Можаристон Республикаси ёки Венгрия Республикаси) (можарча: Магяр Козтар-сасаг) — Европанинг марказий оқимида, Дунай дарёсининг ўрта оқимида жойлашган давлат[1]. Майдони — 93 минг км2 [2] (дунёда 108-ўрин). Аҳолиси — 9 652 400[3] киши (2025-йил 14-январ, 35,920 сқ ми, 95-ўрин). Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, НАТО, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва БМТнинг аъзосидир[4].
Можаристон Республикаси | |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
| Мадҳия: Ҳимнусз | |
|
| |
| Пойтахт | Будапешт |
| Расмий тил(лар) | Можарча |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Тамáс Сулёк | |
| Пéтер Магяр | |
| Мустақиллик | |
| Майдон | |
• Бутун |
93,030 км2 (109-ўрин) |
• Сув (%) |
0.74 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
10,084,000 (79-ўрин) |
| • Зичлик | 108/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$161,000 мил. (49-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$15,966 |
| Пул бирлиги | Форинт (ҲУФ) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | ҲУ |
| Телефон префикси | 36 |
| Интернет домени | .ҳу |
|
| |
Аҳолиси 9,772,756 миллион киши (2019)[5]. Пойтахти — Будапешт шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 19 вилоят (меде) га бўлинади. Будапешт алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Мамлакатнинг расмий тили Можар тили.
Аҳолиси — 9 689 010 киши. (2022), ҳудуди — 93 036 км². Аҳоли сони бўйича дунёда 93-ўринни, ҳудуди бўйича 108-ўринни эгаллайди.
Пойтахти — Будапешт. Давлат тили — венгер.
Ҳукумат тизими унитар парламентли республикадир.
2010-йил 29-майдан бери Бош вазир лавозимини Виктор Орбан эгаллаб келмоқда.
У 20 та маъмурий-ҳудудий бирликка бўлинган бўлиб, улардан 19 таси медиа , 1 таси эса республика бўйсунувчи шаҳар бўлиб, медиага тенг.
Европанинг марказида жойлашган денгизга чиқмаган континентал давлат. Украина, Руминия, Словакия, Сербия, Хорватия, Словения ва Австрия билан қуруқлик чегарасига эга.
Диндорларнинг аксарияти (аҳолининг 54,5% га яқини) католицизмга эътиқод қилади.
Иқтисодиёти жадал ривожланаётган саноат мамлакати. 2015-йилда номинал ЯИМ ҳажми 137 миллиард АҚСҲ долларини (аҳоли жон бошига тахминан 13910 АҚШ доллари) ташкил этди. Пул бирлиги — Можаристон форинти (курс, 2021-йил 2-июн ҳолатига кўра, 1 АҚШ доллари учун 283 форинт).
1955-йилдан БМТ аъзоси , 1973-йилда ГАТТга , 1982-йилда ХВФ ва ХТТБга , 1991-йилда Европа Кенгашига аъзо бўлган. 1999-йилдан — НАТО аъзоси , 2004-йилдан — Европа Иттифоқи. 2011-йил 1-январдан бошлаб Можаристон олти ой давомида Европа Иттифоқига раислик қилди.
Давлат тузуми
Можаристон — демократик давлат. Амалдаги конституцияси 1949-йил 20-августда қабул қилинган (кейинчалик ўзгариш ва қўшимчалар киритилган). Давлат бошлиғи — президент (2000-йилдан Ф. Мадл). Президент мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони ҳисобланади, ҳукумат бошлиғини тайинлайди, қамал ёки фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳуқуқига эга. Унинг ваколат муддати — 5 йил Қонун чиқарувчи органи — парламент — Давлат мажлиси. Уни аҳоли ялпи тенг ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайлайди. Ижроия ҳокимият органи Вазирлар Кенгаши бўлиб, унга бош вазир бошчилик қилади.
Табиати
Мамлакат ҳудуди асосан текисликдан иборат. Дунай дарёсининг сўл соҳили — Катта Ўрта Дунайнинг бир қисмида 100 — 200 м баландликдаги тепаликлар учрайди. Дунайнинг ўнг соҳили 150–200 м баландликдаги Дунантул ўрқир текислиги ва Ўрта Можар тоғларининг массивлари (Бакон, Вертеш, Пилиш, Мечек ва бошқалар) дан иборат. Мамлакатнинг шимоли-ғарбида Кичик Ўрта Дунай пасттекислигининг жанубий қисми (Кишалфёлд), шимоли-шарқда Карпат тоғларининг этаклари (мамлакатнинг энг баланд нуқтаси — Матра массивидаги Кекеш тоғи, 1015 м), ғарбда Алп тоғларининг ён бағри (баланадлиги 500–800 м) жойлашган. Асосий фойдали қазилмалари: боксит, қўнғир ва тошкўмир, нефт, табиий газ, уран, марганес, темир рудалари. Балатон кўли қирғоқларида шифобахш термал ва маъданли иссиқ сув булоқлари бор. Иқлими — мўтадил, континентал. Январда ўртача температура — 2, —4 °C, июлда 20, 22,5 °C. Йиллик ёғин миқдори шарқда 450 мм дан жануби-ғарбда 900 мм гача. Шар-қида қурғоқчилик бўлиб туради. Ёғиннинг кўпи ёз бошида ва кузда ёғади. Дунай дарёси Можаристонни ва унинг пойтахти — Будапештни кесиб ўтади. Унинг ирмоқлари — Тиса, Раба. Можаристонда кўллар кам, энг каттаси Балатон кўли. Ерларининг кўп қисми — қора тупроқ. Тоғ ва адирларда қўнғир ўрмон ва карбонатли чим. Тиса ва Дунай водийларида аллювиал тупроқпар. Алфёлдда шўрланган кам унум тупроқлар учрайди. Можаристон ҳудудининг 17,6 % ўрмон билан қопланган. Ўрмонлар асосан тоғ ён бағирларининг 300– 400 м дан баланд қисмларида сақланиб қолган. Ҳайвонлардан қуён, дала сичқони, юмронқозиқ, тулки, типратикан, қушлардан тўрғай. Қораялоқ, қизилиштон, бойқуш. қамишзорларда сув паррандалари учрайди. Можаристонда Қишбалатон қўриқхонаси, Тихан, Хортобад каби миллий боғлар бор.
Аҳолиси
Аҳолининг 97 % Можарлар, шунингдек олмонлар, словаклар, хорватлар, руминлар, яҳудийлар, серблар, словенлар, поляклар, лўлилар ва бошқалар ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги: 1 км2га 115 киши тўғри келади, 62 % аҳоли шаҳарларда истиқомат қилади. Диндорлар асосан католиклар (64 %) ва протестантлар (23 %). Расмий тили — можар тили. Йирик шаҳарлари: Будапешт, Мишколс, Дебресен, Сегед, Печ.
Тарихи
Можаристон ҳудудида дастлабки манзилгоҳлар палеолит даврида пайдо бўлган. Бу ерда скиф, иллирий, келт қабилалари яшаган. Мил. авв. И аср охири ва мил. ИИ аср бошларида уларни Рим империяси забт этган. Кейинчалик, халқларнинг буюк кўчиши даврида Можаристон ҳудудида олмон ва туркий элатлар келиб жойлашган. ВИ асрда славянлар келган. Ҳозирги венгможарерларнинг аждодлари милодий давр бошларида Қора денгиз бўйларида яшар эди. Кўчманчи чорвадор можар қабилалари ИХ аср охирларида ғарбга силжиб, ҳозирги Можаристон ҳудудига келиб жойлашган. Можаристон давлатининг шаклланишида 997 йил христианликнинг қабул қилиниши ва княз Иштван Ининг тахтга ўтириши муҳим рол ўйнади. У 1000-йилда ўзини қирол ва давлатни қироллик деб эълон қилди. Х асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб деҳқончилик ривож топди, ерга хусусий мулкчилик кучая борди. Мўғулларнинг ҳужуми (1240—41) Можаристонни вайрон қилди. Бу даврда қирол Бела ЖВ (1235—70) Австрияга қочди. 1242-йилда босқинчилар кетгач, қирол қайтиб келиб, мамлакат хўжалигини қайта тиклаш, мамлакатни мустаҳкамлаш чораларини кўрди: майда ва ўрта дворянларга имтиёзлар берди, қўшни давлатлар билан алоқа ўрнатди. Унинг вафотидан кейин феодал тарқоқлик кучайди. Карл Роберт (1308—42) ва унинг ўғли Лаёш (Людовик) (1342—82) даврида ҳокимият марказлаштирилиб, мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига эътибор берилди.
ХВ аср бошидан Можаристонга турклар таҳдид солди. Дастлаб 1416-1418- йилларда турклар Можаристон жангга бостириб кирди. Мамлакатдаги феодал тарқоқлик туркларга қарши муваффақиятли кураш олиб боришга халақит берди. Ички низолар кучайди, деҳқонларни экспулуатация қилиш зўрайди. Ўзаро урушлар, деҳқонлар ғалаёни мамлакатни тобора заифлаштирди. Мохач яқинида можарлар султон Сулаймон армиясига енгилиб (1526), Можаристоннинг марказий ва жанубий қисми Туркияга (150 йил давомида) қарам бўлиб қолди, ғарбий ва шимолий қисми Австрияга ўтди. Можар дворянлари Австрия монархи Фердинанд Габсбургни ўз қироли деб тан олди. Можаристоннинг шарқида Трансилвания князлиги ташкил топди, кейинчалик у ҳам Австрияга қарам бўлиб қолди (1858).
ХВИИИ аср дан бошлаб чет эл зулмига қарши озодлик кураши кучайди, бу кураш Ференс ИИ раҳбарлигида 10 йил давом этиб, пировардида мағлубиятга учради. 1711-йилги Сатмар сулҳига мувофиқ, Австрия ўз таъсирини бутун Можаристон ҳудудига ўтказа бошлади. Габсбурглар ўтказган қатор ислоҳотлар ва „маърифатли абсолютизм“ сиёсатига қарамай, ХВИИИ аср охиридаги Франсуз буржуа инқилоби таъсирида Можаристонда Австрия ҳукмронлигига қарши норозилик кучайди. 1848-йил 15-мартда Можаристонда помешчиклар тузуми ва Австрия зулмига қарши инқилоб бошланди. 1849-йил 5-январда Австрия қўшинлари Можаристон пойтахтига кирди. Можаристоннинг барча қонунлари бекор қилинди, мамлакат Австриянинг вилоятига айлантирилди. 1867-йил Австрия ҳукумати венреп ҳукмрон доиралари билан келишиб Австрия-Можаристон монархиясини тузди.
Биринчи жаҳон уруши натижасида бу монархия парчаланди. 1918-йил октабрдаги инқилоб натижасида Можаристон мустақил давлатга айланди (16-ноябрда республика деб эълон қилинди). 1919-йил 21-мартда Можаристон Совет Республикаси бўлди. У 1919-йил 1-августда ағдарилгач, мамлакатда Хорти диктатураси (1920—1944) ўрнатилди. Можаристон Италия ва Олмония билан яқинлашди. Мамлакат иқтисодиёти Олмония фашизмига хизмат қилдирилди. Иккинчи жаҳон урушида Олмониянинг иттифоқчиси сифатида қатнашди. 1944-йил мартда гитлерчилар Можаристонни босиб олдилар. Улар ҳокимият тепасига Ф. Салашини қўйдилар. 1944-йил сентабрда Можаристон олмон қўшинларидан озод қилина бошлади. 1944-йил 22-декабрда тузилган Можаристон мувақққат миллий ҳукумати орадан 6 кун ўтгач, Олмонияга қарши уруш эълон қилди. 1945-йил 4-апрелда Можаристон олмон кўшинларидан бутунлай озод этилди. 1946-йил 1-февралда Можаристон республика деб эълон қилинди. 1949-йилдан Можаристон Халқ Республикаси деб аталди. Мамлакатда саноат, банклар, транспорт давлат ихтиёрига олинди, ер ислоҳоти ўтказилди. Компартиянинг бир партияли режими кенг миқёсда ижтимоий норозиликка сабаб бўлди. 1956-йил октабрдаги халқ исёнида демократик эркинликлар берилиши талаб қилинди. Шўро қуролли кучлари бу исённи шафқацизларча бостирди. Варшава шартномасидан чиқмоқчи эканини эълон қилган И. Над ҳуқумати қамоққа олинди. Шундан кейинги йилларда Я. Кадар бошчилигидаги мамлакат раҳбарияти мафкуравий муроса ва хўжалик ислоҳоти ўтказиш йўли билан Можаристон социалистик ишчи партиясининг мавқеини мустаҳкамлашга уринди. 1989-йилда 1949-йил ги конституция ўзгартирилиб, Можаристон демократик ҳуқуқий давлат деб эълон қилинди. 1989-йил 18-октабрда мамлакат Можаристон Республикаси деб аталди. Можаристон 1955-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1992-йил 3-мартда ўрнатган. Миллий байрамлари: 15 март — 1848—49 йил буржуа инқилобининг бошланиши; 20-август — Можаристон давлати асосчиси Авлиё Иштван куни; 23-октабр—1956-йил инқилоб ва озодлик кураши бошланган кун ва 1989-йил Можаристон Республикаси эълон қилинган кун.
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Можаристон ишчи партияси (1918-йилда асос солинган Можаристон Комунистик партиясининг вориси, 1948-йилдан Можаристон меҳнаткашлар партияси деб аталган. 1989-йил 7-октабрдаги 14-съэздда партия фаолиятини тўхтатиш ва унинг негизида социалистик ишчи партиясини тузишга қарор қилинди. Бу партия 1993-йил мартидан Можаристон ишчи партияси деб аталадиган бўлди), Можаристон социалистик партияси (1989-йилда ташкил этилган), Можаристон демократик форуми (сиёсий ташкилот сифатида 1987-йилда тузилган), Эркин демократлар иттифоқи (1988-йилда асос солинган ва сиёсий партия тариқасида 1989-йилда шаклланган). Касаба уюшмалари: Мустақил касаба уюшмалари демократик лигаси (1988-йилда мустақил касаба уюшмаларини бирлаштириш мақсадида тузилган), Можаристон касаба уюшмалари федерацияси (УмумМожаристон касаба уюшмалари негизида барпо этилган; Таъсис съэзди 1990-йилда бўлган).
Хўжалиги
Можаристон — индустриал-аграр мамлакат. Саноати илғор техника билан қуролланган, қишлоқ хўжалиги юксак даражада ривожланган. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 35,5 %, қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 12 %.
Саноати
Саноатининг етакчи тармоқлари: машинасозлик, қора ва рангли металургия, электроника, озиқ-овқат, мебел ва енгил саноат. Ёқилғи-энергетика балансида кўмир асосий ўрин эгаллайди (Татабаня, Орослан, Боршод, Мечек ва бошқалар конлар). Нефт ва табиий газ қазиб олиш ривожланган. Электр энергия асосан иссиқлик электр стансияларида ҳосил қилинади (йилига ўртача 32,5 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади). Қора металлургия асосан четдан келтириладиган руда ва кокс асосида ишлайди. Бу тармоқнинг асосий марказлари: Мишколс, Озд ва Дунайварош. Боксит-алюминий саноати ҳал қилувчи аҳамиятга эга (Алмашфюзит, Айка, Татабаня, Инот, Нирад-Деаки ва бошқалар). Машинасозликнинг асосий тармоқлари — электр техника, приборсозлик, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш, шунингдек транспорт воситалари, айниқса кемасозлик, темир йўл вагонлари, автобус ишлаб чиқариш („Икарус“ заводлари) ривожланган. Металл қирқиш станоклари, кимё, енгил, озиқ-овқат саноати учун асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, ёритиш приборлари ҳам ишлаб чиқарилади. Машинасозликнинг асосий марказлари: Будапешт, Дёр, Мишколс, Секешфехервар ва Дебресен. Фармацевтика корхоналари Будапешт ва Дебресенда жойлашган. Кимё саноати (маъданли ўғитлар, органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқариш) муҳим аҳамиятга эга. Енгил саноат тармоқлари орасида тўқимачилик, тикувчилик, поябзал ишлаб чиқариш (Будапешт, Дёр, Сегед, Печ ва бошқалар шаҳарларда), озиқ-овқат саноати (виночилик, мева-сабзавот консерва, ун тортиш, қанд-шакар, гўшт саноати ва бошқалар) ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалигида асосий ўринни деҳқончилик олади. Ҳайдаладиган ернинг 2/3 қисмига ғалла экилади. Техника экинларидан қанд лавлаги, кунгабоқар, тамаки, шунингдек, картошка етиштирилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик маҳсулотининг анчагина қисми чет элларга чиқариб сотилади. Чорвачиликнинг асосий тармоқлари— чўчқачилик ва паррандачилик. Қорамолчилик, қўйчилик ва сут маҳсулотлари етиштириш ҳам ривожланган. Балатон кўлида ва Дунай дарёсида балиқ овланади.
Транспорти
Темир йўл ва автомобил транспорти Можаристон транспортининг асосини ташкил қилади. Темир йўлларнинг узунлиги — 7752 км (2277 км электрлаштирилган), автомобил йўлларининг узунлиги —30 минг км дан ортиқ, ички сув йўлларининг узунлиги 1,6 минг км ни ташкил этади. Дунай дарёсида кемалар катнайди; у канал орқали Балатон кўли билан туташтирилган. Асосий порти — Будапешт шаҳри.
Экспорт ва импорт
Можаристон четга асосан машиналар ва асбобускуналар, химикатлар, электр ашёлари, боксит, дори-дармон, кийим-кечак, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари чиқаради. Четдан хом ашё, ёқилғи, енгил ва юк автомобиллари, тракторлар, дон комбайнлари, маъданли ўғитлар ва б. сотиб олади. Чет эл сайёҳлиги ривожланган. Можаристон иктисодиётига хорижий сармоя жалб этиш суръатлари анча юқори. Можаристоннинг ташқи савдодаги мижозлари — Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари. Пул бирлиги — форинт.
Тиббий хизмати
Тиббий хизматга Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлик қилади. Можаристонда 90 мингдан ортиқ ўринли касалхоналар бор; 30 мингга яқин шифокор тиббий ёрдам кўрсатади. Шифокорларни Будапешт, Сегед, Печ, Дебресендаги тиббиёт институтлари тайёрлайди.
Халқ маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Можаристонда 8 йиллик мажбурий бошланғич таълим жорий этилган. Давлатга, черковга қарашли, хусусий ўрта ўқув юртлари бор. Можаристонда 887 ўрта махсус ўқув юрти ва 91 олий ўқув юрти ҳамда коллежлар ишлайди. Будапешт университети Можаристондаги энг йирик олий ўқув юртидир. Печ шаҳридаги университет (1367-йил ташкил этилган) ҳам мамлакатдаги энг қад. ўқув юртларидан. Можаристонда Можаристон Фанлар академияси, геология, зоотехника, фармакокимё ва бошқа илмий тадқиқот институтлари бор. Йирик кутубхоналари: Давлат кутубхонаси, Будапешт университети, парламент кутубхоналари. Можаристонда Миллий музей (1802-йил ташкил этилган), Миллий галерея, Тасвирий санъат, табииёт-тарих, илмий-технология (ҳаммаси Будапешт ш.да), Шопрон ш.да Ференс Лист, Секешфехерварда қирол Иштван музейлари мавжуд.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Можаристонда бир қанча газета ва журналлар нашр этилади. Энг йириклари: „Дейли нюс“ („Кундалик янгиликлар“, инглиз ва олмон тилларидаги кундалик газета, 1979-йилдан), „Курир“ (мустақил кундалик газета, 1990-йилдан), „Мадяр немзет“ („Можар миллати“, кундалик сиёсий газета, 1938-йилдан), „Мадяр хирлап“ („Можар газетаси“, кундалик сиёсий газета, 1968-йилдан), „Непсабадшаг“ („Халқ эрки“, кундалик газета, 1942-йилдан), „Непсава“ („Халқ сўзи“, кундалик газета, 1873-йилдан), „Сабадшаг“ („Озодлик“, ҳафталик газета, 1990-йилдан), „Кортарш“ („Замондош“, ойлик адабий журнал, 1957-йилдан), „Мадяр шайто“ („Можаристон матбуоти“, ойлик журнал, 1960-йилдан), „Май магазин“ („Замонавий журнал“, ойлик журнал, 1981-йилдан). Можаристон телеграф агентлиги (МТИ) 1880-йилда, Можаристон радиоси 1924-йилда, Можаристон телевидениеси 1957-йилда ташкил этилган.
Адабиёти
Адабиётининг тарихи халқ оғзаки ижодидан бошланади. Унинг айрим парчалари ўрта асрларга оид лотин тилидаги рисолаларда сақланиб қолган. Номаълум муаллифга „Можарларнинг ишлари“ рисоласи шу жумладандир. Можар тилидаги дастлабки ёзма адабиёт обидалари — „Қабр устидаги ваъз“, „Ассизлик Франсискнинг саргузашти“ асарлари ХИИИ—ХИВ асрларга мансуб. Яус Паннониус ва Балинт Балашши 15— ХВИ асрларда лирик шеърлари билан машҳур бўлдилар. Турклар зулмига қарши мустақиллик йўлидаги курашга бағишланган асарлар миллий адабий тилнинг шаклланишига баракали таъсир қилди. Можаристон Зринининг „Сигет фалокати“ эпик достонида миллий бирлик ғояси мадҳ этилди. Можаристон Дёндёшининг эпик асарлари ХВИИ аср можар классицизмининг намунасидир. ХВИИИ асрда маърифатчилик адабиёти пайдо бўлди. Бу даврда „Агис“, „Файласуф“, „Тарименнинг саёҳати“ асарларининг муаллифи Д. Бешшенеи, демократик руҳдаги „Доротея“ ҳажвий эпоси билан шуҳрат қозонган Можаристон Чоконаи-Витез ижоди муҳим. Й. Катони, Можаристон Вёрёшмарти, миллий мадҳия матнининг муаллифи Ф. Кёлчеи романтик асарлари билан танилди. ХИХ асрнинг 40 йилларида адабиётда реализм куртаклари кўрина бошлади. Й. Этвёш „Қишлоқ нотариуси“, „1514-йилда Можаристон“ романларида эски феодал тартибларини танқид қилди, Дожи бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолонини акс эттирди. „Паҳлавон Янош“, „Миллий қўшиқ“ эпик достонларининг муаллифи Шандор Петёфи можар шеъриятини халқчиллик, демократизм, реализм гоялари билан бойитди. Петёфи шеърияти 1848—49 йиллар инқилобида зўр аҳамият касб этди. Бу даврда Я. Араннинг Толди ҳақидаги поэмалар трилогияси („Толди“, „Толди кечаси“, „Толдининг муҳаббати“) ва қатор шеърларида деҳқонларнинг феодал тузумга қарши норозиликлари ифодаланди.
Можар адабиётига шоир Э. Ади катта ҳисса қўшди. Унинг „Можар даштида“, „Можар якобинчиси қўшиғи“, „Дёрд Дожи невараси“, „Жанговар йўл“ каби асарлари жамиятни қайта қуриш руҳи билан суғорилган. 1- ва 2-жаҳон урушлари орасидаги даврда можар инқилобий лирикасининг йирик вакили А. Ёжеф асарлари кенг тарқалди. Испан миллий озодлик курашида генерал Лукач номи билан шуҳрат қозонган ёзувчи Мате Залка қатор асарларида, шунингдек „Добердо“ романида озодлик йўлидаги курашчилар образини яратди, меҳнаткашлар онгининг уйғонишини ҳаққоний тасвирлади. Можаристон адабиётининг йирик вакиллари Л. Мештерхази, А. Беркеши, И. Добози, Л. Эрдёш асарлари янги инсоннинг шаклланиши масалаларига бағишланган. Таникли шоирлардан Д. Иеш, И. Шимон, Г. Гараи лирик асарлари, Й. Дарвашнинг „Бадмаст ёмғир“ романи ва Д. Фекётнинг „Врач ўлими“, Ф. Шантининг „Соат йигирма“, И. Эркеннинг „Тотовлар хонадони“ қиссалари ижтимоий мавзунинг чуқур таҳлил этилиши, руҳий ҳолат тасвирининг теран фалсафийлиги билан Можаристон адабиётида алоҳида ўрин олади.
Меъморлиги
Можаристон ҳудудида палеолит ва неолит даврларига оид манзилгоҳларнинг қолдиқлари, скиф-сармат ва антик маданиятларнинг ёдгорликлари топилган. Милоднинг дастлабки асрларига мансуб Қад. Рим меъморий ёдгорликлари сақланган. ХИ—ХИИ асрларда Печ, Эстергомда меъморлик мактаблари вужудга келди. 11 —ХИИИ асрларда роман ва готика услубидаги қўрғонлар, қасрлар ва турар жойлар қурилди. ХВ асрнинг 2-ярмидан Уйғониш даври тамойиллари вужудга кела бошлади. ХВИИ аср охирларида австрияликлар таъсирида барокко услуби ёйилди. ХИХ асрда классицизм услуби таркиб топди. ХИХ аср охирида Будапештни қуриш авж олди (парламент биноси, опера театри ва бошқалар). ХИХ—ХХ аср бўсағасида можар „модерни“ меъморлигида халқ меъморлиги усулларидан фойдаланилди. ХХ аср ўрталаридаги Можаристон меъморлари салобатли саноат, турар жой, маъмурий бинолар барпо этишга киришдилар. Комло, Варианати, Будапешт шаҳри ларида жаҳоннинг энг куркам меъморий мажмуалари барпо этилди. Будапештдаги марказий стадион (меъмор К. Давид ваб.), бинокорлик саноати касаба уюшмаси ходимлари уйи (меъмор Л. Гардораш ва бошқалар), Дунай дарёсига қурилган Эржебет кўприги (меъмор П. Шали), Балатон кўли бўйидаги меҳмонхоналар ва бошқалаэ бинолар Можаристон меъморлигининг муваффақияти бўлиб, индустриал асосда барпо этилган.
Тасвирий санъати
Можаристон ҳудудида сопол ҳайкаллар (неолит даври), келт ва скифларнинг санъат ёдгорликлари сақланиб қолган. Рим даври манзилгоҳларида турли расмлар, ҳайкалчалар, гулдонлар топилган. Ўрта асрлардаги рассомлик, ҳайкалтарошлик (Авлиё Георгийнинг отга миниб турган ҳайкали, бронза, ХИВ аср, Мартон ва Дерд Коложварлар ишлаган) ҳамда бадиий ҳунармандлик буюмлари сақланган. Уйғониш даврида (ХВ аср охирлари, ХВИ аср бошлари) Можаристон санъати юксак босқичга кўтарилди. Ўтмиш анъаналари турклар ҳукмронлиги даврида ҳам маҳаллий тусда давом этди. Бу нарса ёзма китобларни безашда, амалий-безак санъатида намоён бўлди. ХВИИ аср охири, ХВИИИ аср бошларида барокко услубидаги портрет рассомлиги ривожланди (А. Маноки). ХИХ асрда портрет (Можаристон Барабаш), манзара (ота-бола Марколар), рассомлик, ҳайкалтарошлик (И. Ференси), сураткашлик (Можаристон Зичи) ривожланди. 1848—1849 йиллардаги инқилобдан кейин озодлик ғоялари билан суғорилган тарихий картиналар яратилди (В. Мадарас, Б. Секей). Машҳур рассом Можаристон Мункачи эса ижтимоий ҳаётни ифодаловчи чуқур ғояли картиналар яратди. ХИХ аср охири, ХХ аср бошларида И. Ревес, А. Фенеш, Я. Торняи, К. Керишток, Д. Руднаи каби рассомлар можар рассомлиги анъаналарини давом эттирдилар. Можаристон Ижо, А. Штробл каби ҳайкалтарошлар реалистик асарлар яратдилар. Шу давр Можаристон санъатида Ш. Холлоши асос солган Надбан реалистик рассомлик мактаби катта рол ўйнади. Можаристоннинг 20—30-йиллар санъатида Дюла Деркович ва Иштван Деши-Хубер каби машҳур рассомлар ижод қилдилар. Фашизм тартиби ўрнатилгандан кейин кўпгина тараққийпарвар рассомлар чет элларда ишладилар, мамлакатда қолганлари ижтимоий ўткир таъсирчан асарлар яратдилар. Рассомлардан Берталан Пор, Аурел Бернат, Иштван Сёни, ҳайкалтарошлардан Бени Ференси, Жигмонд Кишфалуди-Штробл, Ёжеф Шомоди, Тамаш Вига, Дёрд Шегешди, Ференс Ковач ва б. Можаристон тасвирий санъатини бойитдилар. Можаристонда амалий санъат ҳам қад. анъаналарга эга; Ноэми Ференс яратган гобеленлар, Маргит Ковач яратган сопол буюмлар эътиборли.
Мусиқаси
Можар халқ қўшиқлари бир овозлидир; қад. оҳанглари эса мари, удмурт, чуваш куйларини эслатади. Игриц деб аталувчи можар халқ бахшидостончилари ҳақидаги дастлабки маълумот Ю-асрга тааллуқли. Христианлик расмий дин бўлиб қолгач (Х аср), Григорием хоралининг таъсири кучайди. Профессионал Можаристон мусиқаси (ХИИИ асрдан) зодагонлар орасида равнақ топди. Унда Ғарбий Европа мусиқаси билан можар халқ мусиқа оҳанглари қўшилди. ХВИ асрда лютня ижрочиси ва хонанда Ш. Тинодининг тарихий мавзудаги дастлабки дунёвий қўшиклари, Б. Бакфарқ каби созандакомпозиторларнинг чолғу асарлари нашр этилди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Можаристон зодагонларининг кўпчилиги ўзларининг хор ҳамда чолғу капеллалари билан ном чиқаришди.
ХВИИИ аср охиридан чолғу мусиқасининг янги рақсбоп жанри — вербункош тараққий этди. Унинг шакланишида Можаристон лўли созандалари катта рол ўйнади. Кейинчалик миллий мусиқанинг асосий услуби даражасига кўтарллган вербункош барча жанрларга таъсир қилди. Композитор Й. Рузичка шу услуб заминида биринчи Можаристон операси („Беланинг қочиши“, 1822) ни ёзди. Ўз ижодида вербункош билан Италия операнавислик тажрибасини қўшган ХИХ аср атоқли композитори Ф. Эркел „Банк бан“, „Ласло Хуняди“, „Дёрд Дожа“ сингари миллий озодлик ҳаракати руҳидаги операларни яратди. Вербункош оҳанглари Гайдн, Моцарт. Бетховен, Шуберт, Брамс, Берлиоз, Лист сингари композиторларни илҳомлантирди. 1834-йилда дастлабки Миллий мусиқа мактаби ташкил топди. Шунинг заминида Ф. Лист Мусиқа академиясини барпо қилди (1918-йилдан Лист номидаги Олий мусиқа санъати мактабига айланган). Пештда опера театри (1837), Миллий консерватория (1840, кейинчалик олий мусиқа мактаби деб иомланган) барпо бўлди. 1853-йил Филармония жамияти ташкил топди. Машҳур пианиночи, композитор Ф. Лист фаолияти ХИХ аср Можаристон мусиқа тараққиётида катта рол ўйнади. Б. Барток, З. Кодай сингари композитор ва мусиқашунослар халқ ижоди асарларини ўрганиб, Можаристон мусиқа маданияти ривожига катта ҳисса қўшдилар. ХХ асрда Ф. Легар, И. Калман, В. Якоби оперетталари оламга машҳур бўлди. Можаристон мусиқаси тараққиётида А. Михай, П. Кадоша, Р. Марош, Э. Сервански, Ф. Фарқаш, Д. Ранки. П. Ярдани, Ш. Соколаи, Ж. Дурко сингари композитор ва мусиқашуносларнинг хизматлари катта.
Театри
Театр куртаклари ИХ асрдаги кўчманчи можарларнинг уйинлари ва маросимларига бориб тақалади. Қизиқчи-машарабозлар ва бахшилар ўзига хос халқ маданиятининг намояндалари эди. ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср бошларида мактаб театрлари раем бўлди. ХВИИИ аср бошида сарой театр труппалари юзага келди. 1790-йилда биринчи профессионал театр ташкил қилинди. 1837-йилда Пештда „Пешти мадяр синхаз“ (Пести Магяр Сзíнҳáз) номли доимий театр (1840-йилдан Можар миллий театри) очилди. Можаристон театрининг шаклланишида актёрлардан МожаристонъЛендваи, Г. Эгрешши, Р. Лаборфалви, Можаристон Ясаи, режиссёр Э. Паулаи катта рол ўйнадилар. ХИХ аср охирида яна бир қатор вилоятларда театрлар ташкил этилди. 1-ва 2- жаҳон уруши орасида Можаристон театри чуқур тушкунликка учради. Урушдан кейин янги театрлар ишга туширилди: Будапештда Ш. Петёфи номидаги театр, Можаристон Ёкаи номидаги театр, Сегед, Печ ва бошқалар шаҳарлардаги театрлар. Режиссёр лардан Т. Маёр, Э. Геллерт, К. Казимир, Л. Вамош, акторлардан Г. Баёр, К. Толнаи, А. Шомлаи, Можаристон Габор, É. Руткаи, Л. Башти машҳур.
1925-йилда Будапештда турғун оперетта театри (1949-йилдан Миллий театр) ташкил қилинди. Балет санъати ХИХ аср охирида пайдо бўлиб, ХХ аср бошида ривожланди. Будапештдаги Миллий театр қошида балет мактаби бор. Можаристонда эстрада, қўғирчоқ театри, сирк ва сирк мактаби ҳам мавжуд.
Киноси
ХИХ аср охирида дастлабки хроника филмлари суратга олина бошлади. 1896-йил Будапештда биринчи кинотеатр очилди. 1901-йилда можар филми „Раке“ (режиссёр Б. Житковский) яратилди. Шу филмдан илмий-оммабоп кино тарихи бошланган. 1912-йил 14-октабрда миллий бадиий кинематография юзага келди. 1912-йилдан Можаристон филмлари мунтазам суратда ишлаб чиқарила бошлади. Кейинги йилларда Можаристонда яратилган филмлар ҳаққонийлиги, жиддий масалаларни кўтариб чиққанлиги билан ажралиб туради. Можаристон кинематография илмий тадқиқот институти (1956), Театр ва кино институти бор. Можаристонда ишлаб чиқарилган кўпгина бадиий ва қисқа метражли филмлар халқаро кинофестивалларда мукофотланган. 60—80-йиллардаги энг яхши филмлар: „20 соат“ (режиссёр З. Фабри), „Ота“ (режиссёр И. Сабо), „Ноумид“ (режиссёр Можаристон Янчо), „Фотосурат“ (режиссёр П. Золнаи) ва б. И. Печи, К. Толнаи, Можаристон Габор, Л. Башти, Е. Руткаи кабилар Можаристон киносининг машҳур актёрларидир.
Манбалар
- ↑ „Тҳе Фундаментал Лаw оф Ҳунгарй“. Ҳунгариан Стате. 29-июн 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-май 2017-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 29-июн 2014-йил санасида архивланган)
- ↑ „Ҳунгарй“. CИА Тҳе Wорлд Фаcтбоок. 10-июн 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 10-июн 2009-йил санасида архивланган)
- ↑ Манба: Wорлдометер (www.Wорлдометерс.инфо) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Аҳолишунослик бўлими томонидан маълумотларни ишлаб чиқиш. Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024 йилги қайта кўриб чиқиш. (Ўрта туғилиш варианти)
- ↑ „Интернатионал организатионс ин Ҳунгарй“. Министрй оф Фореигн Аффаирс. 13-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-ноябр 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 13-март 2016-йил санасида архивланган)
- ↑ „Популатион бй тйпе оф сеттлемент – аннуаллй“. Ҳунгариан Cентрал Статистиcал Оффиcе (29-июн 2019-йил). Қаралди: 29-июн 2019-йил.
Ҳаволалар
- Ҳукумат
- Оффиcиал сите оф тҳе Ҳунгариан Говернмент (Wайбаcк Мачине сайтида 26-сентабр 2011-йил санасида архивланган)
- Оффиcиал сите оф тҳе Ҳунгариан Приме Министер
- Оффиcиал сите оф тҳе Пресидент оф Ҳунгарй
- Оффиcиал Ҳунгариан Тоурисм wебсите
- Умумий маълумот
- Ҳунгарй Энcйcлопæдиа Британниcа
- Ҳунгарй (ОЭCДдан)
- Ҳунгарй ЙИда
- Фореcасц фор Ҳунгарй (Интернатионал Футуресдан)
- Ҳунгарй (ББC Неwсдан)
- Статистиcал Профиле оф Ҳунгарй ат тҳе Ассоcиатион оф Религион Дата Арчивес (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-13 санасида архивланган)
- ФАО Cоунтрй Профилес: Ҳунгарй
- Даилй Неwс Ҳунгарй
- Ҳунгарй Тодай — Тҳе латест неwс абоут Ҳунгарй