Вера Борисовна Пак (13.11.1938 — 26.10.2018) — Хива шаҳридаги 20-сон Меҳрибонлик уйи директори, Ўзбекистон Қаҳрамони (2001), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таʻлими ходими (1992), давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори (2005-2010).

Вера Борисовна Пак
Файл:Вера Пак.жпг
Таваллуди 13-ноябр 1938-йил
Вафоти 26-октябр 2018-йил(2018-10-26)
(79 ёшда)
Хоразм
Мукофотлари Oʻzbekiston qahramoni

Таржимаи ҳоли

Вера Борисовна Пак 13-ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳрида туғилган. 1961 йилда Нукус давлат педагогика институтини тугатган. 1961 — 85 йилларда Хива шаҳридаги 3-мактабда кимё-биология ўқитувчиси, синфдан ташқари ишлар ташкилотчиси, Хива шаҳри халқ маорифи бўлими меҳнат таълими йўриқчиси, 1985-йилдан умрининг охирига қадар Хива шаҳридаги 20-меҳрибонлик уйига раҳбарлик қилган. Пак раҳбарлик қилган муассаса Ўзбекистондаги намунали меҳрибонлик уйларидан ҳисобланган[1][2]. Вера Пак раҳбарлигида муассаса турли йилларда “Энг яхши Меҳрибонлик уйи”, “Энг яхши Меҳрибонлик уйи тарбиячиси” ко'рик-танловлари ва уларнинг “Энг меҳмон­до'ст Меҳрибонлик уйи”, “Энг яхши та'лим-тарбия дастурини ишлаб чиққан Меҳрибонлик уйи” каби ё'налишларида республика босқичи г'олиби, совриндорлари бўлган.

Вера Борисовна Пак бир неча бор Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси а’зоси, ЎзХДП Республика кенгаши а’зоси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутати этиб сайланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ .Во-всем-пример-для-молодежи[сайт ишламайди]

Ҳаволалар

Герман Ким, Вера Борисовна Пак - Ўзбекистон Қаҳрамони

Вера Пак[сайт ишламайди]